У нас есть только
оригинальные песни

Firibgar filmi premerasidan reportaj!!!

calendar 18.07.2010
2082
 
15-iyul kuni soat 19-00 da "Kinochilar uyida", AKFA MEDIA kompaniyasi tomonidan sur'atga olingan "Firibgar" filmining premerasi bo'lib o'tdi.

Соат 19.00 га яқинлашганда, "Киночилар уйи”нинг катта зали томошабинлар билан тўла эди.


Премьерани ТВМ телеканали телебошловчиси Равшан Ҳакимов очиқ деб эълон қилиб, фильм ижодкорларини саҳнага таклиф қилди.
 
Фильм режиссёри Азиз Умрзоқов, продюсер Абдураҳмон Позилжонов.
                         
Фильмда асосий ролларни Ражаб Адашев, Жаҳонгир Фозилжонов, Ойдин Юсупова, Муборак Ашурбоева, Муниса Ризаева, шунингдек, Яйра Абдуллаева, Мурод Ражабов, Эркин Комилов, Диас Раҳматов, Доктор Д, Гулчеҳра Иброҳимбекова, Зуҳра Солиева, Абдураим Абдуваҳобов ва бошқалар ижро этишган.

(Шунингдек, фильм шу куннинг ўзида "Киночилар уйи”нинг "Пушти зали”да ҳам намойиш этилди.)

Фильм комедик мелодрама жанрида суратга олинган бўлиб, ҳаётий мавзуларни ўзида жамлаган.



Актёр Ражаб Адашев (бош рол ижрочиси): – Бу фильм бугунги кунда энг долзарб масалаларни кўтарган. Дунёда қандай чалкашликлар, фирибгарликлар бўлса, фильм ана шу ҳақида. Ҳар қандай инсон яхши яшашга ҳаракат қилади. Кутилмаганда яхши яшашга ҳаракат қилганида, кимлардир тўғаноқ бўлади, ҳалол яшашга халақит бериб, йўлдан оздиради. Бу фильм мавзуси ҳақиқатга яқин бўлгани учун, ҳаётда тўй-маъракалардаги харажатлар, муаммолар, булар оқибатда инсонни қай даражага олиб келиши мумкинлиги кўрсатилгани ва бугунги ҳаётимиздаги пулга ўчлик, пул деб ҳатто таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликни ҳам пулга чақиш ҳолатлари бўлганлиги учун ҳам, унда роль ижро этишга рози бўлдим. Ҳар бир фильмда актёрларни томошабинларга айтадиган гаплари бўлиши керак назаримда. Мен учун энг таъсирли саҳна, ана шундай гаплар айтганим, қизим билан бўладиган суҳбат эпизодлари бўлди.
Актриса Ойдин Юсупова: - Ҳозирги кунда асосий мавзуси севги бўлган фильмлар кўпайиб кетган. Лекин, бу "Фирибгар” фильмининг асосий мавзуси севги эмас. Фильм ҳаётий мавзуда бўлиб, ота ва фарзанд, қайнона-келин муносабатлари ҳам кенг ўрин олган. Қаҳрамоним сабрли, отасини обрўси учун қайнонанинг оғир муомаласига, қийинчиликларга ҳам чидайди. Фильмда ҳаётда учрайдиган турли инсонлар ва вазиятлар кўрсатиб ўтилган.

Демак, юз марта эшитгандан бир марта кўрган афзал.

Фильм намойиши 17 июлдан "Киночилар уйи”ва "Ғунча” кинотеатрида
[tts.ucoz.com]

Яндекс.Метрика