У нас есть только
оригинальные песни

Пакетчадаги чой зарарли… ми?

calendar 19.07.2010
1600

  • Вашингтон университети ҳузуридаги Тиббиёт коллежи (Сент-Луис, АҚШ) мутахассисларининг тадқиқотлари кўрсатишича, пакетчадаги чой таркибидаги фторидлар миқдори белгиланган меъёрлардан анча юқори экан. Фторидлар бир миллионнинг 6,5 қисмини ташкил этиши аниқланди. Ичимлик сувидаги рухсат этилган энг юқори миқдор эса бир миллионга 4 қисмни, шиша идишдаги маъданли сув таркибидаги фторидлар эса атиги миллионга 2,4 қисмни ташкил қилар экан.
    Чой барглари тупроқ ва сувдан фторидларни ажратиб ўзида сақлаш қобилиятига эгалиги билан фарқланади. Энди олимлар чой нави ва йиғиш мавсумига қараб фторидлар таркибини аниқлашга киришишди. Эслатиб ўтамиз, фторидлар одамларга ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Ҳаммаси истеъмол қилинган миқдорга боғлиқ. Ўрта асрларда яшаган Парацельс ҳам айтиб ўтган: табиатда учрайдиган моддаларнинг ҳаммаси заҳар, фақат тўғри улушини ажратиб, дорига айлантириш мумкин. Чойдаги фторидлар меъёрдаги миқдорда организмга кирса, тиш ва суякларни мустаҳкамлайди. Организмга фтор етарлича келмаса, тишлар кариесига, кўп йил давомида қабул қилинган ортиқча фторидлар эса флюорозга сабаб бўлиши ҳеч гапмас.
    Кунига бир кг вазнга 0,05 ва 0,07 мг фторид истеъмол қилинса энг мақбул. Кунига ютилган фторидлар миқдори иложи борича бир кг вазнга 0,1 мг дан ошмаслиги зарур. АҚШ Миллий Фанлар Академиясининг айтишича, кунига 1,5-4 мг фторид қабул қилиш соғлиққа катта зарар етказмайди. Ўлим билан юзлаштирадиган фторид миқдори эса катталар учун 5-Юг фторид натрийни (32-64 мг/кг вазн) ташкил қилади, болалар эса 5 мг/кг вазндан ошадиган бўлса, тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқ. Фторид билан заҳарланишнинг биринчи аломатлари кўнгил айнаши, қусиш, қориндаги оғриқ ҳисобланади. Заҳар ланишга қарши сут ичиш айни муддао.
Яндекс.Метрика