У нас есть только
оригинальные песни

10 йил ичида хитойлик йигит қарияга айланиб қолди

calendar 24.11.2015
3721

Хитойнинг Чунцин туманида яшовчи Юань Тайбиннинг ёши бор йўғи 30 да. Унинг юзи чуқур ажинлар билан қопланган бўлиб, худди 80 ёшга чолга ўхшайди. Хитой ОАВнинг маълум қилишича, Юаннинг рафиқаси ва икки нафар фарзанди бор. Ундаги жисмоний ўзгаришлар 20 ёшиданоқ бошланган. ўзгаришлар биринчи қўл ва оёқларида, сўнгра юзида акс этди.

1. Қария-йигитнинг айтишича, бошида у ўзида бўлаётган ўзгаришларга аҳамият қаратмаган. У буларнинг бари ишда бўлиб турадиган жисмоний ва руҳий зўриқишлар оқибати, яқинда ўтиб кетади, деб ўйлаган.

Аммо унинг юзидаги чуқур ажинлар бош қисмининг терисига ҳам ўтганидан сўнг, у бундан ташвишланиб қолди.

2. Юань турли хил шифохоналарга кўп марта мурожаат қилди. Аммо уларнинг ҳеч бири унга ташхис қўя олишмади. Шунчаки умумий даволиниш учун йўлланма беришди, аммо у йигитга таъсир этмади.

3. Тез суръатда қариш йигитнинг жамият орасидаги яшаш тарзига таъсир кўрсатмай қолмади, албатта. Масалан, банк ходимлари уни бошқа бир одамнинг ҳужжатини кўрсатганликда гумон қилиб, пул беришмади. Агар у кўчадан хотини билан бораётган бўлса, кўпчилик уларни ота ва қиз деб ўйлайди, бошқалар эса қиз таъмагирлик туфайли чолга турмушга чиққан, деб хаёл қилади.

4. Афсус билан шуни айтиш керакки, Юаннинг 25 ёшли укасида ҳам худди шундай касаллик бошланган ва у тез суръатда ривожлана боряпти. Шуниси қизиқки, уларнинг авлодида бирор-бир киши бундай касаллик билан оғримаган.

Йигитларнинг қишлоғида худди шундай тез қариш касаллигига чалинган яна икки нафар инсон яшайди. Улар бунинг сабабини ифлос атроф-муҳит таъсири, деб айтишяпти.

 

 

Яндекс.Метрика