14 ноябрь куни “Суперой” ҳодисасига гувоҳ бўлиш мумкин

Шу йилнинг 14 ноябрь санасида истаган киши ташқарига чиқиб, ойнинг ҳар қачонгидан ҳам тўлин ва ёрқин бўлишини кузатиши мумкин. Бу ҳақида “CNN” агентлиги хабар бермоқда.
 
Олимлар бу сафарги ой тўлишиши  сўнгги 68 йилликнинг, қолаверса, XXI асрнинг энг катта ҳодисаси сифатида эътироф этишмоқда. Ой Ерга жуда яқин масофага келганида, “Суперой” ҳодисаси кузатилади.
 
“Суперой” одатдаги тўлган ойдан кўра 14 фоизга катта ва 30 фоизга ёрқин кўринади.
 
Баъзи манбаларнинг хабар қилишларича, Тошкентда мазкур ҳодисани кўриш вақти 14 ноябрь 16:23га тўғри келади.


Комментарии (0) | Добавить: 07.11.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]