У нас есть только
оригинальные песни

15 февралдан “ноқонуний таксичилар ови” янада кучаяди

calendar 14.02.2016
1608

Тошкент шаҳар ҳокимлигида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “Тошшаҳартрансхизмат” АК, Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги шаҳар ҳудудий бўлими, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, ҳокимликнинг йўловчи ташиш транспортининг барча турларини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти ҳамкорлигида тасдиқланган кенг қамровли тадбирлар режаси ҳақида сўз борди.

Режага кўра ўтказилган 310 та рейд натижасида 9200 автомобиль воситаси текширилган ва 1850 та қоидабузарлик ва камчиликлар аниқланди. 
Давлат солиқ инпекциялари томонидан жами 163 та қоидабузарлик аниқланиб, уларни содир этган шахсларга ўрнатилган тартибда чоралар кўрилди. 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари олиб борган ўрганишлар оқибатида 18651 та маъмурий баённома тузилган.
Матбуот анжуманида соҳа масъуллари жорий йил феврал ойининг 15 санасидан эътиборан пойтахт йўлларидаги бундай ўрганишлар сонининг кескин равишда оширилишини таъкидладилар.

Яндекс.Метрика