1 августдан GM Uzbekistan бир ойга ишни тўхтатади

Андижоннинг Асака туманида жойлашган GM Uzbekistan акциядорлик жамияти қўшма корхонаси 2015 йилнинг 1 августидан бошлаб бир ой муддатга ўз ишини тўхтатади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши режали асосда бўлиб, Асакадаги автомобиль заводидаги профилактика ишлари билан боғлиқ”, – деди “Ўзавтосаноат” АК структурасидаги корхоналардан бирининг вакили агентлик мухбири билан суҳбат чоғида.
Шу билан бирга, компания воситачилари иш фаолияти тўхтатилишини компаниянинг асосий экспорт бозори ҳисобланмиш Россияда машиналарга бўлган талабнинг тушиб кетиши билан боғламоқда.
Компания 2015 йилнинг биринчи ярмида ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6.5 фоизга камайтириб, 119.412 минг автомобиль ишлаб чиқарган эди. Бу Россиядаги харидларнинг кескин тушиб кетиши билан боғланган эди. Европа бизнеси уюшмаси автомобилсозлар қўмитаси берган маълумотларга кўра, ҳисобот даврида GM Uzbekistan’нинг Россиядаги савдолари 1.57 баробарга тушиб кетган.


Комментарии (0) | Добавить: 01.03.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]