loading...

 

200 000 долларлик никоҳ кўйлаги ёки АҚШнинг биринчи хоними ҳақида 11 факт

Сайлов — ҳар бир мамлакат тарихидаги муҳим воқеалардан биридир, деб хабар берди “Marketium.ru” нашри. 

АҚШда 2016 йилнинг 8 ноябрь куни ўтказилган президент сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонди. Бу воқеа дунё учун қандай ўзгаришларни олиб келиши номаълум бўлса-да, аммо АҚШнинг биринчи хоними қандай кўринишга эгалиги  барчага беш қўлдай аёндир. 

Унинг исми Меланья Трамп бўлиб, дунё тарихидаги энг гўзал биринчи хоним эканлиги расман тан олинди. Бу гўзал хоним ҳаётидаги ягона қизиқарли факт эмас. Меланья ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун у ҳақдаги 11 та факт билан сизни таништиришга қарор қилдик.

 

1. Дональд Трамп Меланьяга радио орқали муҳаббат изҳор қилган. Бўлажак АҚШ президенти романтикани севгани боис, ўз ҳис-туйғуларини бутун мамлакатга ошкор қилган!

2. Бу гўзал аёлнинг тўйида кийган либоси қанчага тушган, деб ўйлайсиз? Барибир тополмайсиз, чунки унинг нархи икки юз минг доллар бўлган!

3. 1992 йилда Меланья Словениянинг Jana журнали ўтказган гўзаллик танлови ғолибаси бўлган.

4. Меланья АҚШда туғилмаган, унинг ватани Югославиядир. АҚШ президентлиги тарихида Трамп рафиқаси чет эллик бўлган иккинчи президентдир.

5. Меланья Дональд Трампнинг учинчи турмушидир.

6. Меланья Дональд Трамп билан 1999 йилда Allure журнали ўтказган съёмка жараёнида танишган. Улар 2005 йилда турмуш қуришган, ҳозирда Бэррон исмли ўғиллари бор. Бу Дональд Трампнинг ҳисоб бўйича бешинчи фарзандидир!

7. Меланья турмуш ўртоғидан 24 ёш кичкина.

8. Меланья гўзаллик танловида ғалабага эришмаган бўлса-да, турли мода журналлари учун суратга тушишдан чарчамайди. Унинг суратларини Vogue, Harper’s Bazaar, Glamour, Elle ва дунёнинг бир қанча машҳур журналларида кўриш мумкин.

9. Меланья ҳатто яланғоч фотосессияларда ҳам қатнашади!

10. Меланья 16 ёшида Люблянск университетининг “Архитектура ва дизайн” факультетидаги ўқишини ташлаб, модель сифатидаги карьерасини бошлаш учун Миланга отланади. АҚШнинг биринчи хоними бир қанча чет тилларни мукаммал даражада билса-да, олий маълумотга эга эмас.

11.2016 йилнинг ёзида Трамп хоним Мишель Обаманинг нутқини ўзлаштириб, сўзга чиққан. Плагиат маълум бўлгач, катта жанжал кўтарилди, аммо Миланья бундан қўрқмади, у Мишелнинг нутқидан илҳомланганини баҳона қилиб қўя қолди.

Ҳали Меланья ҳақида яна қандай фактлар юзага чиқиши номаълум, ҳозирча, уни АҚШнинг биринчи хонимига айлангани билан қутлаймиз!


Комментарии (0) | Добавить: 11.11.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...