У нас есть только
оригинальные песни

2015 йилнинг Наврўз байрами арафасида UzMobile алоқа операторида GSM тармоғи ишга туширилади

calendar 25.01.2015
2869

24 январь куни Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар қўмитасида Алоқа вазири Мирзохидов Хуршид Мирсобирович иштирокида 2014 йил якунлари ва 2015 йил режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси директори А.А.Абдумўминов Алоқа вазирига 2015 йилнинг март ойида, Наврўз байрами арафасида ушбу алоқа операторида GSM тармоғи ишга туширилишига тайёргарлик кетаётгани тўғрисида ҳисобот берган. Маълумот учун, Uzmobile шу кунгача CDMA-450 воситасида фаолият юритиб келади. Компания директорининг вазир саволларига жавоб бериши давомида маълум қилишича, ушбу миллий оператор тармоғи билан шу йилнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, 2015-2017 йиллар оралиғида эса, республиканинг барча аҳоли пуктларини қамраб олиш режалаштирилган. Шу тариқа, Ўзбекистон ҳудудида Beeline, Ucell ва UMS алоқа операторларига рақобат қилувчи миллий мобил алоқа оператори ташкил этилади.
Яндекс.Метрика