2015 yilning "o'g'ri" xonandalari

Кўплаб ОАВларда муштарийларнинг фикр ва мулоҳазалари асосида 2015 йилнинг энг хит қўшиқлари, энг оммалашган клип, энг яхши фильм, энг яхши хонандалар номи эълон қилинди. Биз бу рейтингларга бироз ўзгартириш киритишга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлиб эътиборингизни “Йилнинг ўғри хонандалари”га қаратмоқчимиз. Демак, бировнинг меҳнати эвазига шуҳрат топганларнинг номлари билан танишинг.

“Ўғирликнинг нони қаттиқ, Баҳром!”

“Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади” деганларидек хонанда Баҳром Назаровнинг “Пари-пари” қўшиғи халқ орасида қанчалик оммалашмасин, бу қўшиқнинг асл ижрочиси бошқа хонанда эканини унутмаслик керак. Қўшиқ арманистонлик хонанда Сильва Акопяннинг “Норахарсик” номли қўшиғига икки томчи сувдек ўхшашлиги сизни ҳайрон қолдирмайдими? Ўғирлагандан кейин ортидан келадиган яхши гапни ҳам, ёмон гапни ҳам бирдай қабул қилишни билиш керак. “Пари-пари” Баҳром Назаровга қанча шуҳрат олиб келган бўлса, танқидлар ҳам ундан кам бўлгани йўқ.  

Дарвоқе, қўшиқни ўғирлаган хонанда клипга келганда узоқ бош қотиришни истамаган чоғи, клипнинг баъзи лавҳаларини ҳам аслидагидек қилишга урунибди.
 
“Асалхўжаева анъаналарига содиқ қолди”
 
Хориждан қўшиқ ўғирлаш ҳақида гап кетганда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг номини унутиб қолдиришнинг имкони йўқ. Турк қўшиқларини ўғирлашда пешқадам бўлган Мавлуда Асалхўжаева 2015 йилда ҳам эски анъаналарига содиқ қолди. Хонанданинг йил бошида хит бўлган “Ким севар” номли қўшиғи Туркияда аллақачон оммалашиб бўлган экан. Туркиялик хонанда Юсуф Гунейнинг “Буналим”ини ўғирлашдан аввал Асалхўжаева уни огоҳлантирганмикин ё хонанданинг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун хужжатларидан хабари йўқми? Ҳар ҳолда бу қўшиқ Мавлуда Асалхўжаева ўғирлаб куйлаган биринчи қўшиқ эмас. Шу сабаб бу хонанда кейинги йилги “қора рўйхат”дан ҳам ўрин олса ажабмас.

“Маҳкамов ва Низомова ҳам ўғрилик курсисида”
 
“Кўза кунда эмас, кунида синади”, – деб шуни айтишмаса керак. Хонандалар Диёр Маҳкамов ва Азиза Низомова ойда-йилда бир қўшиқ айтганди. “Севгимиз” номли бу таронанинг тагини суриштирсак,  бу қўшиқ ҳам туркиялик хонандалар Рафет Эль Роман ва Эзо ижросидаги “Калбине сургун” номли қўшиқ бўлиб чиқди. Хонандалар турк қўшиқларидан бирортасини ўғирлаймиз деб ният қилишган экан, тингловчилар қулоғига етиб бормаган бошқа қўшиқни ими-жимида ўғирлаб айтишган-да эди, шунча дашномга қолишмасмиди...

“Дилшод Юнусов ҳам ишончни оқламади”
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файзнинг шогирди Дилшод Юнусов “Бошингда рўмол” номли қўшиғи орқали мухлислар эътиборига тушишга улгурганди. Унинг ширали овози қулоққа ўрнашиб бўлгач, хонанда “Заҳарча” номли қўшиқни мухлислар эътиборига ҳавола этди. Мазкур қўшиқ ҳазиломуз услубда бўлиб, унинг мусиқасида араб тилида куйланган “Ҳабиби”, “Салма, я, салама” қўшиқлари ва турк эстрадасининг машҳур юлдузларидан Тарканнинг “Дудук” қўшиғи мусиқасидан фойдаланилган. Балки хонанда ва қўшиқ муаллифлари буни плагиат санамас ва янгиликка қўл уриш, деб баҳолашар, бироқ мусиқашунослар тили билан айтганда, мусиқий асарлардан еттитадан ортиқ нота олиниши ўғирликдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун бу борада Дилшод Юнусовни оқлай олмаймиз. Ёш ижодкорлар биринчи қадамларини ўғирлик йўли томон босмай, устози каби ижод қилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

“Зоирбек, ҳафсалани пир қилдингиз”
 
Шоу-бизнесда дарров тилга тушиш осонми? Ҳа, бировнинг қўшиғини ўғирла, таниган ҳам танийди, тан олмаган ҳам... Хуллас, бу Зоирбек деганлари 2015 йилда “Дўст” деган жуда маъноли қўшиқ куйлаб чиқди, денг. Уни тинглаб, юраклар сел бўлиб оқди. Қўшиққа сел бўлиб оққан кўнгилнинг охири эса ўғирлик кўчаси бўлиб чиқди. Интернет қурғурнинг “айтишича”, бу қўшиқ “Берур” гуруҳининг “Брат” номли қўшиғидан ҳеч ўзгаришсиз, шундоққина ўғирланган. Зоирбекнинг фавқулодда машҳур бўлган бу қўшиғи одамлар тилига тушишининг асл сабаблари бошқа экан-да.

“Раҳимхон ҳамда Фарҳод ва Ширин бир қўшиқни ўғирлади”
 
“Юлдузлик касали” қурсин! Санъаткор ўз мавқеини бир ерда ушлаб туриш учун нималар қилмайди дейсиз? Ўзбек шоу-бизнесида ўғирлаб қўшиқ айтиш шунчалик урчиб кетганидан бир қўшиқни икки хонанда бирваракайига ўғирлаб чиқаётганига ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунга мисол тариқасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва хонандалар Фарҳод ва Ширинни келтириш мумкин. Сардор Раҳимхоннинг “Санамжон” деб мақтангани ўғирланган қўшиқ бўлиб чиқди. Турк, рус, эрон, тожикларнинг қўшиқлари қолиб энди навбат форс қўшиқларга келибди.

 
Фарҳод ва Ширин эса бу қўшиқни Сардор Раҳимхон билан олдима-кетин ўғирлаб “Она тупроқ” деб куйлаб чиқди. Ватан ҳақидаги қўшиқни ҳам ўғирлаб куйлашга уялинг! Бошқа биров айтган қўшиқни меники, деб айтиб чиқишингиз адолатданми? Ким меҳнат қиладию, роҳатини ким кўради, мақтовини ким эшитади? Тўйбоп, ялла қўшиқларни ўғирлаб куйлашингизга кўз юмармиз, бироқ Ватанни ҳам бировнинг қўшиғи билан мадҳ этиб бўларканми?

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси раҳбарияти ўтган йили хориждан ўғирланган қўшиқлар асл  расмий  рухсатисиз радио ва ТВ эфирларида берилмаслигини маълум қилган эди. Шундай сўнг ўғирлаш бироз камайдию, минг афсуски, бутунлай барҳам топмади. “Ўзбекнаво” 2016 йилда плагиат қўшиқлар бўйича назорат жиловини бўшаштирмаса, келгуси йилларда бизнинг санъаткорларга ўғри тамғаси босилишига чек қўйилар, балки.

Комментарии (11) | Добавить: 02.01.2016
11. bekzod11 (05.01.2016 13:03)
yooo buyam modami
10. bekzod11 (05.01.2016 13:02)
voybo warmandayuv buuu
uzbeklgmzdi erga urmenglar sanatkorla
9. misha8777 (05.01.2016 01:12)
o'griligam bir san'at bula uchun
8. EMU (03.01.2016 18:44)
Ummonci
7. sirojiddinlovesuzb (03.01.2016 17:41)
Bilasizlarmi, o'zlaringiz ham San'tkor bo'lmasalaringiz bilmaysiz: ularda yugur-yugur shunchalik ko'pki, yangi qo'shiq yozishga vaqt ham qolmaydi
6. jijiyim (03.01.2016 12:31)
Nima qib bosayam bizani qowiqla bn taminlawvotiyu mayli.
5. IslomJoN(UMR) (03.01.2016 11:07)
Комментарий удален.
4. Meha77 (03.01.2016 07:39)
Хар доим огирли була ози кошик йозиши билармкин?
3. yuzming (03.01.2016 05:23)
Sap yalqovlar
2. rasamaxacr (02.01.2016 23:22)
Sardor bilan shirina farhod tojik q6wiqlarini 6g'irlashganku sardor daler nazarovnikini farhod b.n shirina esa san'at shobarotovnikini ular tojiklarku
1-10 11-11
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli
Uyda muzdekkina yaxna choy tayyorlaymiz
Mail.ru Group yangi messenjerni ishga tushirdi
Farrux Zokirov: Botir akam — ijodiy vijdonim
Tailand poytaxti kuchli jala tufayli suv ostida qoldi
Shavkat Mirziyoyev Shayxontohur tumaniga tashrif buyuradi
Xorazmda “Paynet” shoxobchasini “tozalab” ketgan yigitlar ushlandi
Chilonzorda Magnit supermarketi ochildi
So'ngi qo'ng'iroq! Salom yangi hayot! Bitiruvchi-2017
«Axborot», «Davr» va «Poytaxt» informatsion dasturlari yopiladi
Toshkent moliya institutiga yangi rektor tayinlandi
Yakka tadbirkorlar plastik kartalardan Click tizimi orqali to'lovlarni amalga oshirishi mumkin
Qog'oz shaklidagi mehnat daftarchalari berilishi to'xtatiladi
Messi ortidan Ronalduga ham qamoq jazosi tahdid solmoqda
“Tun” tadbirlari davomida 40dan ziyod qimorxona aniqlandi
GM Uzbekistan avtomobillari narxlari oshishi kutilmoqda
«O'zbekgidroenergo»ga rahbar tayinlandi
Umra ziyoratchilari uchun yangi reyslar e'lon qilindi
“O'zbektelefilm” boshqa binoga ko'chib o'tdi
Qodirov Checheniston maktablarida bitiruv kechalarini o‘tkazishni taqiqlashni yoqlab chiqdi
«O'zbeknavo» o'rnida tashkil etilgan davlat muassasasiga rahbar tayinlandi
Keyingi bekat - ayriliq!
Ter hididan halos bo'lishning 5 chorasi
Barmoqlar orqali kayfiyat va organizmni boshqarish usullari
Markaziy bank raisi Fayzulla Mullajonov vafot etdi
Baland poshnada to‘g‘ri yurish qoidalari: 7 maslahat
Samsung o'ta noyob displeyni namoyish etdi
Otabek Mirzayevdan dan Premyera
Ummon guruhi sudga berilmoqda. Sabab?
O‘zbekiston va AQSh prezidentlarining barcha uchrashuvlari