У нас есть только
оригинальные песни

2016 йил ёз фасли Голливуд учун энг муваффақиятсизларидан бири бўлди

calendar 15.08.2016
1566

Голливуд фильмларнинг дунё бўйича касса йиғимлари 2016 йил ёз фасли Голливуд учун узоқ вақтдан бери энг муваффақиятсизларидан бири эканлигини кўрсатди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Айни вақтда тахминан ўтган йилдагидек миқдорда хит фильмлар чиққан, бироқ шу билан бирга ундан ҳам кўпроқ муваффақиятсиз ва "ўртамиёна" фильмлар бўлган. Мисол учун, "Оппоқой ва овчи-2", "Ниндзя тошбақалар-2", "Мустақиллик куни: тикланиш", "Тарзан. Афсона" ва "Арвоҳ овчилари" фильмлари киностудияларнинг ишончини оқлай олмаган. 

Нашрнинг ёзишича, кўплаб фильмларнинг яратилиши учун 100 млн доллардан кўпроқ, баъзиларига эса деярли 200 млн доллар сарфланган. 2016 йилда 15 та "йирик бюджетли муваффақиятсиз фильмлар" бўлган, 2015 йилда эса бундай фильмлар 8 та бўлганди. 

Шунга қарамай, ComScore маълумотларига кўра, АҚШ ва жаҳоннинг 10 та етакчи бозорида фильмлардан олинадиган касса йиғимлари 1 фоизга ошиб, 18 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилган.

Яндекс.Метрика