У нас есть только
оригинальные песни

2016 йилда қайси компаниянинг имконияти қандай бўлади?

calendar 07.12.2015
1943

2016 йил кўплаб компаниялар учун муҳим аҳамият касб этиши мумкин. “Bloomberg Intelligence” мутахассислари келаси йили қайси компаниялар қандай имкониятларга эга эканлигини таҳлил қилиб чиқишди.

1. “Apple”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: 27,6%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: 41,6%

Активларнинг умумий қиймати: 273,15 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 224,34 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: 26,4%

“Apple”нинг энг машҳур маҳсулоти “iPhone” ҳозирда энг юқори чўққига етиб келди ва барча йирик бозорларда пасайиш юз бериши кутилмоқда. Компания ўсишдан тўхтаб қолмаслиги учун янги соҳаларда олға силжиш қилиши керак. Эҳтимолий йўналишлардан бири “Apple Watch” каби қурилмалар ишлаб чиқаришдир.

2. “Cisco”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: -3,9%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: 4,2%

Активларнинг умумий қиймати: 113,48 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 49,16 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: 6,8%

Йирик ўлчамдаги маълумотларни қайта ишлайдиган “Facebook” ва “Amazon” каби компаниялар арзон маршрутизатор ва коммутаторлар учун Осиёга буюртма беришмоқда. Бу эса тармоқ қурилмаларини ишлаб чиқаришда етакчи бўлган “Cisco”ни дастурий таъминот йўналишида ҳам ҳаракат қилишга мажбур этади.

3. “Deutsche Bank”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: 10,4%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: 7,7%

Активларнинг умумий қиймати: 1889,51 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 57,75 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: 0,1%

Немис банки юридик муаммоларни бошидан кечирмоқда. Банк кредит инқирози бошлангунга қадар сотиб юборган ипотека қимматли қоғозлари бўйича инвесторлар томонидан жамоавий даъво иши қўзғатилган ва АҚШ юстиция вазирлиги текширув ишларини ўтказмоқда.

4. “Disney”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: 7,5%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: 17,2%

Активларнинг умумий қиймати: 87,37 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 51,34 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: 16,9%

АҚШда пуллик кабелли тв саноати аста-секин пасайишга юз тутмоқда: истеъмолчилар борган сари ОТТ технологияси асосида ишлайдиган “Netflix” ва “Hulu” сервисларини танлашмоқда. Кабель тармоқларидан фаол фойдаланувчи “Disney” томошабинлари учун янги йўлларни излашига тўғри келади.

5. “Facebook”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: 37,8%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: 16,9%

Активларнинг умумий қиймати: 44,13 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 14,64 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: 24,6%

“Facebook” тез ўсиб бораётган мобил реклама бозорида анча яхши мақомга эга.

6. “Goldman Sachs”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: 4,8%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: 7,4%

Активларнинг умумий қиймати: 859,88 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 40,85 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: 3,2%

Инвесторлар фаол бошқариладиган фондларни тарк этишмоқда ва инвестиция банки биржа фондларига мурожаат қилишга мажбур.

7. “Hewlett Packard”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: -6,6%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: -3,1%

Активларнинг умумий қиймати: 107,03 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 106,05 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: -23,6%

Компаниянинг булутли хизматларга қизиқиши “НР”нинг асосий бизнеси бўлган IT-инфраструктурасидаги ўрнига зарар етказиши мумкин.

8. “Honda Motor”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: 15,4%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: 15,2%

Активларнинг умумий қиймати: 154,75 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 117,01 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: 2,7%

Япон автоишлабчиқарувчиси Хитойдаги ўрни учун курашда ютқазмоқда.

9. “Intime Retail”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: 6,8%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: -19,4%

Активларнинг умумий қиймати: 4,41 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 962,4 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: 25,1%

Электрон тижорат наҳанги бўлган “Alibaba” Хитойдаги обрўли супермаркетлар тармоғини 2014 йилда сотиб олган ва 2017 йилнинг ўрталарига келиб ундаги улушини 26 фоизга етказмоқчи.

10. “Microsoft”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: -1,8%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: 2,6%

Активларнинг умумий қиймати: 176,22 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 93,58 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: -2,3%

“Microsoft” янги “Windows 10” операцион тизими компанияга мобил қурилмалар бозорида ўз ўрнини эгаллашига ёрдам беришига умид қилмоқда. “Windows” компьютерлари учун ёзилган иловалар эндиликда смартфон ва планшетларда ҳам ишлайди.

11. “Mitsubishi UFJ”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: 1,5%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: 6,1%

Активларнинг умумий қиймати: 2333,7 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 49,6 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: 23,5%

Япониялик экспортчилар Токио банкига ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кредит сўраб мурожаат қилишди — кучсиз иена уларнинг маҳсулотига бўлган талабни ошириб юборди.

12. “Pfizer”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: -3,8%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: -7,3%

Активларнинг умумий қиймати: 160,88 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 48,2 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: 14,6%

2014 йилда 10 миллиард долларлик “Pfizer” дорилари сотилган. Лекин келаси йили унга женерик препаратлари рақобатчи бўлиши мумкин. 2016 йилда савдо ҳажми тушиб кетмаслиги учун компания янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштирган.

13. “Royal Dutch Shell”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: -35,8%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: -43,6%

Активларнинг умумий қиймати: 356,33 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 338,33 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: -27,7%

Нефть нархининг тушиб кетиши ва даромаднинг кескин пасайиши оқибатида зарар кўрган “Shell” сўнгги нуқтага етиб келди ва энди яна юқорига интилиши мумкин. Таҳлилчилар унинг акцияларини сотиб олишни тавсия этишмоқда.

14. “Samsung”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: -3,3%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: 13,9%

Активларнинг умумий қиймати: неизвестна

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 179,11 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: -5%

Мазкур компанияда етакчилик учун кураш бошланмоқда. Компаниянинг янги раҳбарлигига асосий даъвогар бошқарувчининг тўнғич ўғли Ли Чжэ Ен. Ли ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун бўлинмаларни бирлаштириш сиёсатини ўтказган. Унинг навбатдаги қадами “Samsung Electronics”ни “Samsung SDS” билан бирлаштириш бўлиши мумкин.

15. “Tesla”

Кутилаётган савдо ҳажмининг ўсиши: 52%

Акциялар даромадининг кутилаётган ўсиши: неизвестно

Активларнинг умумий қиймати: 6,47 млрд доллар

Ўтган 12 ойдаги савдо ҳажми: 3,7 млрд доллар

Йиллик сарҳисоб бўйича умумий даромад: -0,1%

“Tesla” 2019 йилга келиб ўзи мўлжал қилган 50 минта автомобилни сотиши учун келгуси беш йил давомида ҳар йили савдо ҳажми ўсишини 57 фоизга етказиши лозим.

Яндекс.Метрика