У нас есть только
оригинальные песни

2016 йилдан Ўзбекистонда техника моллари энергия белгиси билан сотилади

calendar 14.04.2015
2709


9 апрель куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида республикада сотиладиган электр мосламаларини ҳамда янги қурилаётган биноларни мажбурий энергетик белгилаш ва сертификатлаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида қарор имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудидаги олиб кириладиган электр мосламаларининг техник ҳужжатлари, сертификатлари ва ёрлиқларида уларнинг энергия самарадорлиги ҳақидаги маълумотлар бўлиши талаб қилинади.

Бундай сертификациядан ўтадиган электр мосламалари рўйхатига совуткичлар, музлатгичлар, идиш-товоқ ювадиган дастгоҳлар, кир ювиш машиналари, электр сув қиздиргичлари, турли иситувчи воситалар, микротўлқинли ўчоқлар, электр плиталари, мониторлар, ёруғлик лампалари, бошқа турдаги лампалар, алоқа воситалари ва бошқалар киритилган.

Мосламаларнинг энергетик самарадорлиги "А”, "В”, "С”, "D”, "E”, "F” и "G” тоифалари билан белгиланади. "А” тоифаси энергетик самарадорлиги энг юқори, "G” тоифаси эса, аксинча, самарадорлиги паст молларга берилади. Шунингдек, кўрсатилган тоифалардан юқорироқ энергетик самарадорликка эга мослама ва ускуналар "А+”, "А++” ва ҳоказо тоифалар билан белгиланади.

2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонга юқоридаги тартибда белгилашдан ўтмаган электр мосламаларини олиб кириш, 1 июлидан эса сотиш тақиқланади. 1 январга қадар олиб кирилган маҳсулотлар истисно тариқасида сотувга чиқарилиши мумкин.

Бундан ташқари, қарорда 2017 йил 1 январида "G” тоифасидаги, 2018 йил 1 январида "F” тоифасидаги, 2019 йил 1 январида эса "Е” тоифали молларни олиб киришни тақиқлаш кўзда тутилган.
Яндекс.Метрика