У нас есть только
оригинальные песни

2016 йилнинг 1 июлидан Париж марказига эски машиналар қўйилмайди

calendar 01.06.2016
1003

Париж шаҳри ҳокимияти 1 июлдан эътиборан 1997 йилгача давлат рўйхатидан ўтган эски машиналар ва 2000 йилдан аввал харид қилинган мотоциклларда шаҳар марказига киришни тақиқлади, деб хабар қилмоқда Le Monde газетаси.

Ушбу тақиқ бензинли ва дизелли автомобиллар ҳамда 3,5 тоннагача бўлган енгил тижорат транспортларига жорий этилади. Бундай машиналар шаҳар марказига соат 8.00 дан 20.00гача кириши мумкин эмас. Айтиш жоизки, 2001 йилгача ишлаб чиқилган автобус ва юк машиналарига ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Париж марказига кириши тақиқланган. 

Умуман, келгусида Париж шаҳри экологик талаблари кескинлаштирилади. Шу чоралар орқали шаҳар маъмурияти транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли газларни камайтиришга умид қилмоқда.

Яндекс.Метрика