У нас есть только
оригинальные песни

2016 йилнинг апрели 137 йилдан буён энг иссиқ апрель ойи бўлди

calendar 17.05.2016
1092

2016 йилнинг апрель ойи об-ҳаво кузатуви тарихи бўйича тўлиқ рекорд ҳароратни ўрнатди. Бу ҳақда Naked Science хабар қилди. Ўтган ойлар ҳам “рекордчи ойлар” бўлган эди. 

Апрель ойи метеорологик кузатув тарихидаги энг иссиқ ой бўлганини ҳавода сузиш ва космик фазони тадқиқ этиш бўйича миллий Бошқарув (NASA) томонидан тайёрланган ҳисобот тасдиқлайди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, вазият ёмонлашиб ҳарорат кўтарилиб боради.

2016 йилда 1950-1980 йиллардагига қараганда сув ва ҳаво ҳарорати 1 фоизга кўтарилган. Олимларнинг фикрича, бундай кескин исиш оқибатида келгуси ойларда вазият оғирлашиши мумкин.

Метеоролог Эрик Хольтхуас ҳавонинг исиши оқибатида денгиз музлари эриши ва маржон қояларининг оксидланиши натижасида сув ҳарорати кўтарилишини таъкидлади.

Тез орада АҚШ океан ва атроф-муҳит бўйича тадқиқотлар Миллий бошқармаси ҳам ўз ҳисоботини эълон қилади. Ҳисобот доирасида улар ҳам “рекордчи ойлар” номини маълум қилишади.

Ўтган март ойи ҳам 137 йиллик метеорологик кузатув тарихида энг иссиқ март ойи бўлганди. Шу кўрсаткичлардан келиб чиқиб, 2016 йил метеорологик кузатув тарихидаги энг иссиқ йил бўлишини кутиш мумкин.

Naked Science журнали маълумотига кўра, Германия ва Кипр олимлари ҳаво ҳароратининг ошиши натижасида Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги бир неча ҳудудларни инсонлар тарк этиши ҳақидаги хулосага келишган. Бу ерларда ҳаво ҳарорати экстремал 200 даражагача кўтарилиб, инсоннинг ҳаёт кечиришига имкон қолдирмайди.

Одамзотнинг фаолияти глобал исишнинг асосий сабаби деб келтирилди. Кўрилаётган чора-тадбирлар эса вазиятни кескин ўзгартириш учун камлик қилади.

Яндекс.Метрика