2017 йилда қайси компаниялар ёпилиши мумкин?

Ars Technica нашри ҳар йили турли таъсирлар туфайли ёпилиши мумкин бўлган йирик компаниялар тўғрисида мунтазам равишда прогнозларни чоп этиб боради. 2017 йилда йўқолиш арафасида бўлган брендлар қаторига мазкур нашр Yahoo, Yik Yak аноним мессенжери, Theranos тиббиёт стартапи ва бошқа брендларни қўшган, деб ёзмоқда vc.ru.

Ars Technica нашрининг ушбу анъанавий “йўқолиб бораётган брендлар” рўйхатига узоқ вақт бозорда ўз улушини бой бериб келган, молиявий қийинчиликларга дуч келиб, даромадни йўқотган, бошқарув муаммоларига ўралашиб қолган ва аниқ бизнес стратегияга эга бўлмаган компаниялар киритилади. Ушбу материалда IT соҳасига оид рўйхатга қўшилган компаниялар тўғрисида сўз юритилади.

  1. Yahoo

Yahoo компанияси Ars Technica 2016 йилда тузган рўйхатдан ҳам ўрин олган эди. Компания узоқ йиллардан бери ўз бизнес йўналишини ўзгартиришга интилиб, яна жаҳон миқёсига чиқишга ҳаракат қилди. Ҳозирча Yahoo Хитойнинг Alibaba компаниясидаги улуши туфайлигина нафас олмоқда. 2016 йилнинг февралида Yahoo ўзининг 15% ходимларини ишдан бўшатди. Устига устак, компания гендер муаммолари сабаб кескин танқидга ҳам учради.

Бизнес нуқтаи назаридан, деб ёзади Ars Technica,Yahoo учун 2016 йил бағоятда оғир кечди. Компания реструктуризация қилиниши оқибатида бренд ўтган 3 чорак ичида интернет йўналиши учун 2015 йилда сарфланган маблағга қараганда икки баравар кўпроқ пул сарфлашга мажбур бўлган.

 

Ўтган йилнинг ўрталарида АҚШнинг йирик мобил оператори Verizon Yahoo компаниясини 4,8 млрд долларга харид қилиш истагини билдирган эди. Гарчи ушбу миқдорга тенг битим тузилган бўлса-да, Yahoo тармоғининг хавфсизлик ва фойдаланувчилар дахлсизлиги билан боғлиқ муаммолари юзага чиққач, Verizon ушбу битимни бекор қилиш ёки келишув нархини камайтириш устида ўйлаб қолган.  Шундай муаммолар туфайли Yahoo 2017 йилда ёпилиб кетиши эҳтимолдан холи эмас.

  1. Yik-Yak

2014 йилда ташкил этилган ушбу стартап сўнгги йилларда турли жамғармалардан 73,5 млн доллар сармоя жалб қилган. Yik-Yak – аноним хабарларга мўлжалланган сервис, лойиҳага тегишли илова энг кўп юклаб олинган 10 та илова сирасига ҳам кирган. Лойиҳа шиддат билан ривожланганига қарамасдан, тез орада сервис номақбул ёндашувлар тўкиладиган майдонга айланиб қолди. Ундан фойдаланиш бир қатор АҚШ университетларида тақиқланди. 2016 йилда сервисда фойдаланувчиларга никнейм танлаш мажбурий этиб қўйилганидан кейин унга бўлган қизиқиш анча камайди. Натижада лойиҳа раҳбарияти бундай талабни бекор қилишга мажбур бўлди. 2016 йилнинг декабрь ойида компания ўзининг 50 та ходимидан 30 тасини ишдан бўшатди. Ҳозирда лойиҳанинг келгуси тақдири мавҳум ва умидсиз, деб ёзмоқда нашр.

  1. Twitter

2017 йилда Twitter микроблоги ёпилмаслиги мумкин, бироқ тармоқ билан боғлиқ муаммолар юзага келиши эҳтимолдан холи эмас.

Twitter ҳали-ҳануз камомадлик ҳолатидан чиққан эмас, компания харажатларни қоплаш учун ўз капиталини ишлатмоқда. 2016 йилда компания 289 млн доллар маблағ йўқотди, 2015 йилда эса мазкур кўрсаткич 430 млн долларни ташкил этган эди.

Twitter ҳалигача ўз инвесторларини йўқотмоқда. Ҳатто компанияни сотиш бўйича бошқа брендлар (Disney, Google) билан ўтказилган музокаралар ҳам муваффақиятсиз якунланди. Танқидчилар эса компанияни микроблогдаги негатив ва ҳақоратларга қарши самарали курашмасликда айблашмоқда.

  1. HTC

Тайваннинг HTC компанияси ҳам Yahoo сингари 2016 йилда ҳам Ars Technica рўйхатига киритилган эди. Нашрнинг қайд этишича, HTC компаниянинг кейинги фаолияти борасида ишончга эга эмас, шу боис у 2016 йилда виртуал гарнитура ишлаб чиқарадиган Vive бўлимига алоҳида компания мақомини берди.

Буларнинг барчаси агар HTC инқирозга учраса, ҳеч бўлмаганда мазкур Vive компанияси алоҳида бренд сифатида фаолиятини давом эттириши учун қилинган бўлиши мумкин. Бироқ бундай қарор ҳам брендга жон сақлаб қолиш учун ёрдам бермаслиги аниқроқ, бунга сабаб, албатта, Vive компаниясининг рақобатбардош эмаслигидир, дейилади хабарда.

  1. Blackberry

Материал муаллифларининг ёзишича, BlackBerry ва унинг бўлимлари Deathwatch журналининг рўйхатидан мунтазам ўрин олиб келади. 2016 йилда нашр Blackberry OS дастурининг йўқолишини тахмин қилган эди. Афсуски, нашрнинг ушбу тахмини чиндан ҳам амалга ошди ва  BlackBerry Android операцион тизимида смартфонлар тайёрлашни бошлади. Аммо, 2017 йил BlackBerry учун жуда оғир келиши ва бу компаниянинг фаолиятини хавф остида қолдиради, дейилади Ars Technica материалида.


Комментарии (0) | Добавить: 06.01.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Поиск MP3 и Клипы

«Новости»

Mana bu tish pastalarini aslo ishlatmang!
O‘zbek kurashini nechta mamlakatda bilishadi?
Shahram G‘iyosov prof boksdagi 2-jangida ham g‘alaba qozondi, Murodjon Ahmadaliyev esa raqibini nokautga uchratdi
Alisher Usmonovning jiyani Ganya milliy liboslarda fotosessiya uyushtirdi
Shimoliy Koreyada qatl qilishga sababchi bo‘luvchi to‘rtta bema’ni holat
Xorazm viloyati hokimi vazifasini bajaruvchi tayinlandi
“Zuvola” asl qo‘shiqlar milliy tanlovining dastlabki g‘oliblari taqdirlandi
O‘zbekiston ikki oyda Qozog‘istondan salkam 0,5 mln tonna bug‘doy sotib oldi
«Samsung» birdaginga ikkita egiluvchan ekranli smartfon ishlab chiqaradi
O‘zbekistonda ta’limga davlat budjetidan katta mablag‘ ajratilmoqda. Unda nega ta’lim sifati past, sohada muammolar ko‘p?
Dollarning qiziqarli tarixi
Rossiyada Putinning reytingi tushib ketdi
Xitoylik harbiylarga ishga ovqat olib kelish va onlayn translyatsiya taqiqlanadi
KXDR yadro qurolini boshqa davlatlarga bermaslikka va`da qildi
GM Uzbekistan avtomobil yetkazib berishni tezlashtirishni va’da qilayotganlarga ishonmaslikka chaqirdi
O‘zbekistonda avtomobil raqamlari xalqaro raqamlarga almashtiriladi, barcha qog‘oz hujjatlar esa bekor qilinadi
ukumat uchun alohida mobil aloqa tizimi yaratiladi
iPhone X smartfoni Android’da ishlovchi barcha telefonlardan uch marta ko'proq daromad keltirdi
Nokia X’ning taqdimot sanasi ma’lum bo‘ldi
Foto: Samolyotlarning “yotoqxonalari”
Toshkentda ma’muriy binolar atrofidagi panjaralar olib tashlanmoqda
AQShlik bloger halokatga uchrayotgan samolyotda to‘g‘ridan to‘g‘ri translyatsiya uyushtirdi
«Telegram bloklanganidan keyin ham g'alaba qozondi»
Kelajak oziq-ovqati: 10 yildan keyin dunyo ahli nima tanovul qiladi
Манзура билан очиқ видеоинтервью: унга Тамиладан ҳам баттар муносабатда бўлишяптими?
Президент фармони: Янги давлат мукофоти таъсис этилди
Qirg‘izistonlik o‘ymakor usta Qur’oni karimning 20 oyatini yog‘ochga o‘yib yozdi
AQSh Xitoyga qarshi yangi savdo cheklovlarini tayyorlamoqda
Yuridik ma`lumotga ega bo'lmay qayta tayyorlashdan o'tib yuridik xizmatda ishlash mumkin bo'ladi
Toshkentda 1-maydan sovuq suv narxi oshadi