У нас есть только
оригинальные песни

2017 yilda Yerning yo'qolishi bashorat qilindi

calendar 05.01.2017
2911


 

Дэвид Мид исмли олим, Нибиру номи билан машҳур Х Сайёраси томонидан бизнинг сайёрамиз 2017 йилнинг октябрида йўқ қилиниши башорат қилинди.

Унинг фикрича, ушбу осмон жисми бизнинг сайёрамиз билан тўқнашиб кетади ва ўз йўлида барча жонзотларни йўқ қилади.

Бундан ташқари, олимлар одамлар саросимага тушмасликлари учун бу ҳақда уларга айтишмаяпти дейди олим. Миднинг айтишича, сўнгги вақтларда сайёрамизнинг ер қобиғида ўпирилиш, ёриқлар ва зилзилалар тез-тез содир бўлмоқда. Буларнинг ҳаммаси Ерга Х Сайёрасининг яқинлашаётгани билан боғлиқ. Иссиқлик тўлқинлари кучли бўлиб бормоқда, давомийлиги бўйича ҳам улар узоқроқ давом этмоқда. Бу Х сайёрасининг яқинлашиши билан боғлиқ, дея таъкидлайди конспиролог. 

Эслатиб ўтамиз, бу ернинг вайрон бўлиши билан боғлиқ илк талқин эмас. Аввалроқ сайёрамизни Нибиру 2015 йилнинг декабрида ҳамда 2016 йилнинг сентябрида вайрон қилиши ҳақида хабар берилганди.

Яндекс.Метрика