У нас есть только
оригинальные песни

20-21 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади

calendar 11.08.2016
853

20-21 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Газета.uz» Вазирлар Маҳкамасининг 10 август кунги фармойиши асосида хабар берган.

Хабарда таъкидланишича, ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказиш анъана тусини олган.

Тадбир вақтида кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, муқаддас қадамжолар, болалар майдончалари, йўллар, йўлкалар ва ариқларни тозалаш ва ободонлаштириш режалаштирилмоқда. 

Барча маҳаллалар ва тураржой массивларида гул, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш жойларни кўкаламлаштириш, дарахт шохларини кесиш ва оқлаш мўлжалланмоқда.

Ҳашарчилар кексалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг уй ишларида кўмак беришади. Муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилади.

Август, анъанага кўра, ободонлаштириш ва тозалик ойи деб эълон қилинган.

Яндекс.Метрика