У нас есть только
оригинальные песни

20 йилда миллионер бўлиш сирлари

calendar 13.05.2015
6406

Интернетда кўплаб қизиқ саволлар ва баҳс-мунозараларни учратиш мумкин, улардан энг қизиғини эътиборингизга ҳавола этяпмиз. Физик ва тадбиркор Крис Холмс Паркер Quora сайтида ҳозирда 17 ёшда бўлсангиз ва бор-йўғи 3 минг долларингиз мавжуд бўлса, 40 ёшга етганда қандай қилиб мультимиллионерга айланишингиз мумкинлиги ҳақида гапириб берди. Албатта, ғояларининг катта қисми америкача ҳақиқатга кўпроқ мос, бироқ моделнинг ўзини дунёнинг исталган бурчагида қўллаш мумкин.

40 ёшга етганда миллионер бўлиш усуллари

1. 3 минг доллар йиғиб қўйинг. Иқтисод қилиш, ишлаш ва ҳар бир чақани йиғишда давом этинг. Банкдаги депозитда 3 минг доллар йиғинг (мен ярим йилликни маслаҳат бераман). Бу унча катта бўлмаган фоизли омонат ҳисобидир. Бу ерда бир муддат мазкур пулларни ишлатиш имкони бўлмаслиги жуда муҳим.

2. 18 ёшга тўлганингизда ота-онангиздан узоқда, бепул яшаб кўринг. Мен ўз диссертациямни ёзаётган давримда буни қуйидагича ташкиллаштирган эдим. Унча қиммат бўлмаган, иккита ётоқҳонаси ва иккита машина учун мўлжалланган гаражи бўлган хонадонни излаб топдим (воқеа Орегонда содир бўлган эди). Бир ой учун ижара ҳақи 850 АҚШ долларига тенг эди (интернет, сув, электр энергияси, чиқиндини олиб кетиш ҳаммасини қўшиб ҳисоблаганда).  Кейин мазкур уч хонани ойига 425 АҚШ долларидан ижарага бердим (умумий ҳисобда 1275 АҚШ долларига тенг бўлди). Натижада мен гаражда бепул яшай бошладим. Мана сизга ижрадан иқтисод қилиш усули. Бир ойда 425 АҚШ долларни иқтисод қилиш эса уларни ишлаб топишдай гап. Бу маош ҳажмини оширмай туриб, даромадни оширишнинг самарали усулидир. Муҳими турар-жойни диққат билан танлашдир.

3. Бўш вақтингизда риелторликка ўқиб, лизензияга эга бўлинг. Шундай қилсангиз, шахсий кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотишингиз мумкин бўлади. Бунинг учун ярим йил кетади. Бундан ташқари, кўчмас мулкни бошқариш ва унга сармоя киритишни ўрганинг (спекуляцияни эмас). Сиз доимий даромад келтирадиган кўчмас-мулккагина сармоя киритасиз.

4. 21 ёшга киргунингизга қадар ишлаш ва пул йиғишда давом этинг. 18 ёшдан кейин сизда икки хил вариант бор: ишлаш ёки коллежга ўқишга кириш. Ҳар нима бўлганда ҳам офарин сизга. Ўқиётган пайтингизда ярим кунлик ва ёзги таътил пайтида ишлаш имконияти бўлган иш топинг. Шундай қилсангиз йил давомида 10-20 минг доллар йиғиш имконига эга бўласиз (бу иш ва унинг миқдорига боғлиқ). Ҳар қандай ҳолатда ҳам йилига 8 мингдан кам пул йиғмаслигингиз лозим. Сизга турар-жойдан иқтисод қилиш бўйича маслаҳатим асқотади. Агар ундан кўп миқдорда пул йиға олсангиз жуда яхши! Кўп нарса сиз танлаган йўлга боғлиқ бўлади: иш ёки ўқиш. Агар коллежга ўқишга кирган бўлсангиз, ўқиш пулини тўлаш учун манбага эгасиз: ота-онангиз ёки яна қандайдир йўл орқали.

5. Энди эса жамғармангиз ҳақида гаплашамиз. 19 ёшга тўлганингизда 10 минг доллардан ортиқ жамғармага эга бўлишингиз керак (мўътадил, консерватив вариант). 20 ёшда эса 19 минг доллар. 21 ёшга етганингизда жамғармангиз 29 минг долларга тенг бўлиши керак (30 минг доллар йиғишни мақсад қилинг). Агар бунга эришишга муваффақ бўлган бўлсангиз, сизга ўз табрикларимни билдириб ўтаман. Сиз жуда кўплаб инсонлардан бир қадам олдиндасиз.

6. Тўртта хонадонга эга бўлган турар-жой сотиб олинг. Жойига қараб у 200-300 минг доллар туриши мумкин Мисол учун, сиз бундай уйни давлат ипотека дастурига мувофиқ кредитга 250 минг долларга сотиб олдингиз. Даслабки бадал 3,5 фоизни ташкил этади, яъни 9 минг долларга тенг бўлади (29 минг долларли жамғармангизнинг 9 минг доллари айнан шунинг учун ишлатилади.) Бундан ташқари, одатда 3,5 фоизи келишув хизматларига сарфланади. Омадни қарангки, биз олдиндан ўйлаб, 3-қадамда риелтор лицензиясига эга бўлдик. Бу дегани кўчмас-мулкни сотиб олиш пайида ўзингизни агент сифатида намойиш этиб, натижада келишув суммасидан 2 фоиз тежаб қолишингиз мумкин (яъни 5 минг доллар). Умумий ҳисобда19 минг ўрнига 13 минг тўлайсиз.  Мисол учун, Салемда 250 минг долларга бундай тўртта хонадонга эга бўлган уйни осонликча топиш мумкин. Сизнинг ипотека бўйича ойлик ҳаражатларингиз 1,6 минг долларга тенг бўлади (бунинг ичига солиқ, суғурта ва ипотеканинг ўзи ҳам киради). 3,5 фоизли дастлабки имтиёзли бадал давлат ипотека дастури бўйича илк маротаба кўчмас-мулкни ипотекага олаётганлар учун берилиши кўзда тутилган. 

Ана энди яхши нарсалар ҳақида суҳбатлашамиз. Сиз тўртта хонадонга эга бўлган уйни сотиб олдингиз, мазкур жойда бундай хонадонни одатда 700 АҚШ долларига ижарага олиш мумкин. Демак, сизда ойига ижарадан келиб тушадиган 2,8 минг АҚШ долларига тенг бўлган салоҳиятли даромадингиз мавжуд. Тасаввур қилинг, мазкур хонадонлардан бирида ўзингиз истиқомат қиласиз, у ҳолда даромад 2,1 минг долларга тенг бўлади, шуни унутмаслик лозимки, унинг тўлганлик ҳолати 95 фоизга бўш бўлиши мумкин. Демак, ижарадан келиб тушувчи реал даромад 2 минг долларга тенг бўлади. Шундай қилиб учта хонадоннинг ижараси сизнинг турар-жойингиз ҳақини тўламоқда. Аъло натижа! Демак, ипотекани чиқариб ташласак, ана энди сиз ойига қўшимча 400 АҚШ долларига эга бўлаяпсиз, бу эса йилига 4,8 минг долларга тенгдир. Сизнинг ижарадан келадиган қўшимча 400 АҚШ долларингиз умумий ҳисобда 1,1 минг долларни ипотекани муддатидан олдин тўлашга сарфлаш мумкин. Агар шундай қилсангиз, ипотекани ўн йил ичида ёпиш мумкин (ижара ҳақи йилига ошиб боради ва ҳ.к).

Агар ўз хонадонингиздаги хоналарнинг бир қисмини ижарага берсангиз, ипотекани яна ҳам олдинроқ тўлаб бўласиз. Иккита қўшнидан ойига қўшимча 700 АҚШ долларини олишингиз мумкин. Демак, олдиндан тўлайдиган 1,1 минг долларга яна 700 АҚШ доллари ҳам қўшилди. Бу эса сизга ипотекани  бор-йўғи 8 йил ичида тўлаш имконини беради!

7. Сиз 30 ёшга яқинлашиб қолдингиз. Кредитни эса бутунлай тўлаб бўлдингиз. Бундан ташқари, эндиликда уйингиз 250 эмас, 370 минг АҚШ долларига тенг (10 йил давомидаги стандарт ўсиш туфайли). Ижара ҳақи ҳам ўсди. Эндиликда ойига 3,8 минг доллар "туғадиган” мулкка эгасиз. Яъни, бу йилига 45 минг доллар дегани. Аъло! Сиз даромадлилик чизиғидан анча олдинлаб кетдингиз.

8. Давом этамиз. Мазкур босқичда кейинги сармоя сифатида мен тижорат кўчмас мулки  - турур-жой комплексини тавсия этаман. Сиз 370 минг доллар миқдорига эга бўлган кўчмас-мулкка эгасиз. Бундан ташқари, сизнинг биринчи уйингиз йилига 40 минг доллар даромад келтирмоқда (харажатларни айириб ташлаганда) ва бундан ташқари сизда 30 минг доллар мавжуд. Бу босқичда омонатларингизни анча оширишингиз мумкин. Мен бир йил давомида ҳамма нарсадан тежашингизни маслаҳат берган бўлар эдим (агар ўша ҳаёт тарзини яшашда давом этилса 50 минг долларга яқин пул йиғиш мумкин бўлади). Бу пулларни аввалги омонатларнинг қолдиқларига қўшиш мумкин (мисол учун, олтинчи қадамдан сизда 16 минг доллар қолган бўлиши керак). Демак, 1,5 миллион доллар миқдоридаги илк бадали 20 фоизни ташкил этадиган тижорат кредитини оласиз. Дастабки кўчмас-мулкни бадал сифатида ишлатишингиз мумкин. Ушбу кредитни аввалги чизмага қараб ўн ёки ундан кам муддатда ёпиш мумкин. 1,5 миллион долларга сиз 8-12 хонадонга эга бўлган комплекс сотиб олишингиз мумкин бўлади. Шундай қилиб, етти йил ўтгач, иккита кўчмас мулкка эга бўласиз: 487 минг доллар қийматига тенг бўлган тўртта хонадонли уй ва 2 миллион долларга тенг бўлган турар-жой. Энг ёқимли томони улар сизга ижарадан йилига ўртача 166-220 минг доллар даромад олиб келади.

Табриклайман! 38 ёшга яқинлашиб қолдингиз, даромадингиз йилига 200 АҚШ долларни ташкил қилади, кўчмас-мулк кўринишидаги маблағингиз эса  - 2,5 миллионга тенг.

Бунга эришиш мумкин, кўплаб инсонлар айнан шундай йўл тутадилар. Оила қуриш ва фарзандли бўлишга қарор қилсангиз, муддат бир неча йилга чўзилиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, коллежга ўқишга боришингизни ҳисобга олиб, даромаднинг энг минимал даражасини кўрсатиб ўтдим, агар коллежда ўқиб, муҳандис бўлиб ишласангиз, даромад кўпроқ бўлади ва бу режани яна ҳам тезроқ амалга оширишга муваффақ бўласиз. Мен бор-йўғи шаблонни белгилаб чиқдим.

Қуйидаги қўшимча маслаҳатлар ҳам сизга ёрдам беради

Мутолаа. Бизнесда бошланғич билимга эга бўлиш учун қуйидаги китобларни ўқиб чиқишни маслаҳат бераман: "Бадавлат ота, қашшоқ ота” (Р. Кийосаки), "Тафаккур қил ва бойиб кет” (Н. Хилл) ва "Дунёдаги энг буюк савдогар” (О. Мандино). Агар яқин бир неча йил ичида музкур унча қалин бўлмаган китобларни ўқиб чиқсангиз, бу сизга бойлик йўлида қўл келади.

Тежаш. Юқорида келтирилган услуб, ҳар бир босқичда етарли миқдорда омонатга эга бўлишни назарда тутади, шундай қилсангиз таваккалчиликка йўл қўймаган бўласиз. Тежаш кутилмаган харажатларни қоплашда ёрдам бериши мумкин. Ярим йил ва ундан ортиқ бўлган муддатда одатий харажатларингизга асосланган қалқонни сақлаб туринг. Бу қора кун учун захира вазифасини бажаради.

Пул оқими. Юқорида келтирилган сармоя киритиш стратегияси турар-жой нархининг ўсиши эмас, инвестиция объектидан даромад олишга асосланган. Мен кўчмас мулк нархининг йиллик ўсишининг ўртача 4 фоизини кўчмас мулкка ва 3 фоизини ижарага киритдим. Барча сармоя даромаднинг ўсишига қаратилиши зарур, нарх ўсишига умид қилманг. Айнан шу ҳолатда инсонлар сўнгги пуллари билан хайрлашадилар.

Мана, сизлар билан миллионер бўлиш усуллари билан танишиб чиқдик. Албатта, бу кўрсатмалар 100 фоиз аниқ, деб айтиш мушкул, бундан ташқари у америкача ҳақиқатга асосланган ҳолда ташкил этилган. Бироқ ўзимизда мавжуд бўлган бор имкониятларни ишга солган ҳолда, маслаҳатларни ўзимизга жорий қилишимиз ҳам мумкин. Мисол учун, биринчи қадамда келтирилган тежаш пунктини олайлик. Кўпчилигимиз кўп пул топган инсон  бадавлатдир, деб ҳисоблаймиз. Бироқ дунёдаги миллионер инсонлар ҳаёт ўгитларини ўқиб шунга амин бўламизки, бой инсон бўлишнинг илк тилсими пулни тежай билиш ва тўплай олишдадир. Айнан шундай йўл тутганлар пулнинг қадрини бошқаларга қараганда теранроқ англашади, менимча. Сизнинг бу борадаги фикрларингиз бизга жуда қизиқ. Биз билан ўртоқлашсангиз, мамнун бўламиз. Manba: xabardor.uz
Яндекс.Метрика