У нас есть только
оригинальные песни

40 yoshga to'lgunga qadar to'xtatilishi kerak bo'lgan xatolar

calendar 22.05.2017
1707

Агар ўзингизни яхши кўрсангиз ва дангасаликни енгиб ўтишга қодир бўлсангиз, ёшнинг аҳамияти йўқ. 20 ва ҳатто 30 ёшда ҳам муаммолардан қўрқмайсиз. Тана ҳар қандай шароитда ишлашга тайёр ва йўлда учрайдиган барча тўсиқлар ўтиб кетадигандек кўринади. Аслида эса, ёшликдаги хатолар 40 га яқинлашганда ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Ҳар бир чекилган сигарета, истеъмол қилинган спиртли ичимлик, қўйиб юборилган машғулотлар аянчли тугаши ҳеч гап эмас. 40да ҳам ёш ва тетик бўлишни истайсизми? Trendymen бунинг учун ҳозирнинг ўзидаёқ чек қўйишингиз керак бўлган хатоларга ишора қилади.

 

Сув ичмаслик

Сув организмдаги ҳар бир ҳужайра ва орган, шу жумладан терини ҳам озиқлантиради. Айниқса ёши 30 дан ошган кишилар учун организмнинг етарлича намланган бўлиши жуда муҳим: нима учундир ёш ўтган сари чанқоқ ҳисси камроқ сезилади.

 

Машғулотларни қўйиб юбориш

Яхши ўйланган жисмоний машқлардан иборат режим махсус машғулотларсиз тўлиқ бўлмайди. Бу сизга мушаклар тонусини сақлаб қолиш, метаболизмни ошириш ва суякларни мустаҳкамлашда ёрдам беради. Бундан ташқари, оғир юклар билан ишлаш эпчиллик ва мувозанатни яхшилайди ҳамда барча органларни етарлича кислород билан тўйинтиради.

 

Чекиш

Чекиш - заҳар каби. Тамаки тутуни юрак-қон томир касалликлари, ўпка саратони, фалаж хавфини оширади ва чекувчи инсонга бошқа кўплаб кўнгилсизликлар келтиради. 30 ёшдан кейин бу энг зарарли одатлардан очиқчасига таҳдид солувчи одатга айланади: мавжуд барча хавфлар ривожланиш учун жиддий омил бўлиб хизмат қилади.

 

Оғриққа эътиборсизлик

Танангиз сизга нимагадир ишора қилаётганида, унга эътибор бермаслик аҳмоқона хатодир. Муаммодан қанча эрта хабар топсангиз, уни даволашга шунча кам пул сарфлайсиз. Шунга қарамай, кўп беморлар шифокорларга мурожаат қилишни орқага суришади. Масалан, эркаклар проктологга боришга ор қилишади, аёллар эса маммологни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади.

 

Қуёш остида юриш

Албатта, кун бўйи қуёшдан қочишга чорламаймиз, бироқ ёдингизда бўлсин: ультрафиолет нурлар терининг вақтидан илгари қаришига олиб келади ва меланома (ҳалокатли касаллик)нинг ривожланиш хавфини оширади. Солярияни унутинг ва доимий равишда қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланинг. Шунда соғломроқ бўласиз.

Яндекс.Метрика