У нас есть только
оригинальные песни

4 минг долларлик маош билан фотографлар изланмоқда

calendar 05.03.2016
1608

Netflix компанияси фотографлар учун танлов эълон қилган. Компания танлов ғолибларига 4 минг доллардан маош беришга тайёр. 
#Grammsters3 номли танловда ғолиб бўлган фотографлар компанияда икки хафта ишлаш имкониятига эга бўладилар.

Ғолиблар икки хафта давомида Европа суратга олиш майдонлари бўйлаб саёҳат қиладилар ва компаниянинг Instagramи учун сурат оладилар. Компаниянинг ўзи саёҳатни ташкиллаштиради ва барча тўловларни амалга оширади.

Танлов 6 мартга қадар давом этади. 11 март куни энг яхши 25 нафар фотограф саралаб олинади. 29 март куни эса Netflix мутлақ 4 ғолибни маълум қилади ва улар билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолайди.

Маълумот ўрнида: Netflix — фильм ва сериаллар, мультимедиа маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи Америка компанияси. 1997 йили ташкил топган. 2016 йил январь ҳолати бўйича компаниянинг дунё бўйлаб 69 миллиондан ортиқ мижозлари бор.

Яндекс.Метрика