50 ёшда ҳуснбузар! Шунақаси ҳам бўладими?

«Ёшим 50да. Шу кунгача ҳуснбузарлар ўсмирларнинг муаммоси деб юрарканман. Бироқ яқинда юзимга майда оқ ҳуснбузарлар тоша бошлади. Бир-икки ниқоблар қилиб кўрдим, бефойда. Кўринишидан худди ҳуснбузарга ўхшайди, фақат ҳажми сал кичикроқ. Аммо сиқиб бўлмаяпти. Улардан қандай халос бўлиш мумкин. Уй шароитида улардан халос бўлиш мумкинми?»

Марғуба, Андижон вилояти  

Муштариймизнинг саволига тажрибали косметолог Маҳбуба МАМАНОВА билан биргаликда жавоб берамиз.

 

Милиум — ҳуснбузар эмас?

Муштариймиз таърифини келтирган тариққа ўхшаш оқ тошмалар косметологияда милиум деб номланади. Асосан кўз атрофи, қовоқ ва пешана соҳасида учрайди. Биласиз, инсон териси остида майда ёғ безлари мавжуд бўлиб, улар табиий «крем» ишлаб чиқариб, юзимизни юмшатади ва ҳимоялайди. Агар тери катакчалари тиқинлар билан тўлиб қолган бўлса, мана шу ёғ ташқарига чиқа олмай, йиғилиб қолади. Натижада юз терисида оқ ёки сарғиш тусдаги бўртиб чиққан тошмалар юзага келади. Кўп ҳолларда тиқинларга косметик воситалардан нотўғри фойдаланиш ҳам сабаб қилиб кўрсатилади. Гарчи, милиумларнинг саломатлигимизга ҳеч қандай зиёни бўлмаса-да, эстетик жиҳатдан ноқулайлик туғдиради. Шунингдек, бундай тошмалар ҳуснбузарлардан фарқли ўлароқ ўз ўзидан сўрилиб кетмайди.

 

Қўл теккизманг!

Милиумларни сиқиш қатъиян тақиқланади. Агар шундай қилсангиз, тери остидаги ёғ безлари фаолияти издан чиқади ва йирингли ҳуснбузар тоша бошлайди. Оқибатда доғ ва чандиқлар пайдо бўлади. Милиумни, албатта,  дермотолог ёки косметолог шифокор бартараф этиши лозим. Шунингдек, муаммодан турли крем ёки ниқоблар ёрдамида қутуламан деб ўйлаётган бўлсангиз, ортиқча харажатга тушганингиз қолади, холос.  Бундай ҳолларда косметолог кўмагига таяниб, иш кўрсангиз ютқазмайсиз. Бугунги кунда милиумлардан халос бўлишнинг уч усули кенг тарқалган.

 

Механик усул

Агар тошмалар у қадар кўп бўлмаса, мутахассис механик усулга мурожаат қилишни афзал билиши мумкин. Бунда терига антисептик восита билан ишлов берилиб, милиумларнинг юзаси стерилланган игна ёрдамида тешилади ва махсус ўртаси тешик қошиқча (баъзан эса қўл) билан ёғ сиқиб чиқарилади. Инфекция тушиш хавфи туфайли уй шароитида бу амалиётни ўтказиш тавсия этилмайди. Муолажадан сўнг терида кичик ярачалар қолади. Терини ҳаддан ортиқ жароҳатламаслик учун эса бир кунда 10 тагача тошмага механик усулда ишлов бериш ўтказилиши мумкин.  

 

Электоркоагуляция

Одатда ёғ чуқурроқ жойлашган бўлса, бу усулга мурожаат қилинади. Электрокоагуляцияда тошмага ўзгарувчан частотали токлар ёрдамида таъсир ўтказилади. Амалиётдан кейин ҳосил бўлган яралар бир-икки кундан сўнг изсиз йўқолади. Муолажадан сўнг уйда ҳам антисептик воситалар билан ишлов бериб туриш тавсия этилади.

 

Лазерли ёки ультратовушли коагуляция

Замонимизнинг энг олди технологиялари муаммонгизни осонгина ҳал этади. Бажариш техникаси юқоридаги усулга ўхшаб кетса-да, лазер нурлари одатда тошмалар ҳаддан ташқари кўп бўлганида ва тозалаш қийин ҳудудларда жойлашганда фойда беради. Яхши томони эса муолажадан кейин яралар ва доғлар чиройингизга соя солмайди.   

 

Олдини олиш учун...

Тошмаларни айнан қандай омиллар келтириб чиқариши охиригача ўрганилмаган. Шу боис олдини олиш чораларига тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишни киритиш мумкин. Энг муҳими, кечаси ухлашдан аввал юзни ювиш, бунда сифатли лосьон ва бошқа терини тозалаш воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

МАФТУНА тайёрлади.


Комментарии (0) | Добавить: 03.12.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Zarina Nizomiddinovadan yangi Fotosessiya - 2017
Uzoq masofadan o'q uzish bo'yicha rekord yangilandi
Olimlar tavsiyasi: "Yozda vitaminlar iste`molida ehtiyot bo'ling"
Samsung tarixidagi eng qimmat flagman taqdimotiga oz qoldi
Jenifer Lopez katta ekranlarga qaytmoqda
Sobiq er yuzlab odamlar oldida xotinini chavaqlab tashladi
Google'da bo'sh ish o'rinlarini izlash funksiyasi ishga tushdi
Farg‘ona viloyatida ayol erini yog‘och bo‘lagi bilan o‘ldirib qo‘ydi
Messi «Barselona» akademiyasida to'p tepib yurgan paytlar (video)
Putin va Tramp musulmonlarni Ramazon hayiti bilan qutlashdi
Erdo'g'an Hayit namozi vaqtida hushidan ketdi
Jahonning eng yaxshi futbolchilaridan biri Lionel Messi 30 yoshga qadam qo‘ydi
Qarilikdagi aqli zaiflik xavfini kamaytirishning 6 usuli
Smartfonlar sinovi: Mikroto'lqinli pechdan qaysi smartfon omon chiqdi?
«O'zbekkonsert» xonandalarning Youtube’dagi bachkana kliplarini oldirmoqda
Qozog‘iston mobil internet tezligi bo‘yicha AQShdan o‘zib ketdi
Jek Ma: 30 yildan so‘ng odamlar kuniga 4 soatdan ishlaydi
Ronaldu qaysi jamoaga o'tmoqchi ekanini ma`lum qildi
Uzoq yillik tanaffusdan so‘ng Obid Asomov televideniyeda efirga chiqadi
Nima uchun ishdagi jismoniy harakatlar sport mashg‘ulotlarining o‘rnini bosa olmaydi?
Og‘izdagi sarimsoq hidini qanday yo‘qotish mumkin?
Poliz zararkunandalaridan qanday saqlanish kerak? 3 ta sinalgan usul
Vazelinning siz bilmagan xususiyatlari
Iqlimshunoslar: insoniyat halokatli darajadagi issiq ob-havo bilan to'qnashadi
20 iyun O'zbekistonda havo harorati yuqori bo'ladi
Sardor Rahimxondan super xit premyera - "Onam"
Leonardo Di Kaprio "Oskar"dan voz kechdi
Kvartirani ta’mirlatishda aldanib qolmaslik uchun besh maslahat
«Real» Ronalduning narxini ma`lum qildi
Yuksak aql-idrokning kutilmagan 3 belgisi