A'lo kayfiyatning sinalgan 4 siri

Баъзан қора кунлар абадий давом этаётгандай, аламу-хўрликларнинг эса чеки йўқдай туюлади. Аксига олиб ҳар бир ишда умид бағишлаб турадиган омиллар ҳам хира парда ортида яширингандек. Ўзингизга бўлган ишончингизни қайта тиклашда қуйидаги усуллар ёрдам берса ажаб эмас:

  1. Британиялик олимлар кулги жисмоний ва руҳий зўриқишдан халос этишини аниқлашган. Шундай экан, ҳажвий фильм ё спектаклга чипта олинг, уйингизга хушчақчақ инсонни меҳмонга чақиринг ёки болаларингиз билан бирга сайлгоҳга бориб маза қилиб арғимчоқ учинг.
  2. Агар сиз анчадан бери ниманидир истаб, аммо «бирор кун оларман (борарман)», деб ортга суриб келаётган бўлсангиз, ҳозир уни бажаришнинг айни пайти. Масалан, болаликдаги дугонангиз билан шаҳар айланинг ёки анчадан бери ҳавас қилиб, лекин харажатига кўзингиз қиймай юрган кўйлакни сотиб олинг. Янги харид ҳар бир аёлнинг кайфиятини кўтариши аниқ.
  3. Тақвимдаги қизил билан белгиланган кунларни кутиб ўтирмай, ўзингиз учун байрам ташкил қилинг. Бу байрамни номлаб ҳам ўтириш шарт эмас. Ахир сиз ва дўстларингиз озиб-ёзиб, би-и-ир йиғиладиган куннинг ўзи байрам эмасми?!
  4. Ҳар бир инсонга ўз яқин кишисининг қувончи бир олам завқ бағишлайди. Тасаввурингизни ишга солиб, яқин инсонингиз учун бирор антиқа совға харид қилинг. Унинг кўзларидаги мамнуният ва ҳайрат кайфиятингизни кўтариши аниқ!

Комментарии (0) | Добавить: 05.01.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]