У нас есть только
оригинальные песни

Ақлли инсонлар такрорламайдиган хатолар

calendar 06.10.2015
2587

  Ҳар биримиз хато қилишдан холи эмасмиз. Аммо шундай инсонлар борки, улар бир хатони қайта-қайта такрорлайверадилар. Мичиган университетининг клиник психофизиология кафедраси олимлари хато қилиш борасида одамлар икки тоифага бўлинишларини аниқлашди. Биринчи тоифадагилар руҳан "Мен бу борада ҳеч қачон зўр бўла олмайман” қабилида иш тутишади. Иккинчи тоифадагилар эса қуйидагича фикр юритишади: "Негадир ўхшамади. Балки мен хатога йўл қўйгандирман? Қаерда хато қилганимни аниқлашим керак”.

Ақлли, омадли одамлар хатога йўл қўймасликдан кафолатланмаган; фақат улар ўз хатоларидан хулоса чиқаришади. Ақлли одамлар қуйидаги хатоларни ҳеч қачон такрорламайдилар.

Бошқа натижани кутиб бир ишни қайта-қайта қилиш

Альберт Энштейн фақат аҳмоқларгина бошқа натижа бўлишига ишониб бир ишни қайта-қайта қилишларини таъкидлаган. Оқибати қандай бўлиши аниқ бўлса ҳам айримлар иккини иккига қайта-қайта кўпайтираверса беш чиқади, деб ўйлашади. Ақлли инсонлар эса билишади: бошқа натижага эришиш учун бу ишга бошқача йўл билан ёндашиш керак.

Роҳатланишни ортга сура олмаслик

Ақлли одамлар роҳат-фароғат осонгина келмаслигини билишади ва роҳат оғир меҳнатнинг мукофоти эканлигини тушунишади. Улар омадга олиб борувчи жараёнда роҳатланишни мақсад сари етакловчи омил, деб билишади.

Жудаям яхши натижага ишониш

Осмондан тушадиган омад фақат бир марта бўлиши мумкин. Ҳар доим ҳам кўчадан ичи пул билан тўла ҳамён топиб олиш мумкинлигига ақлли одам ишонмайди. Жудаям яхши натижага ишониш учун, аввало, унга эришиш учун куч ва меҳнат сарфланган бўлиши лозим.

Ҳаммага ёқишга уриниш

Ожиз кишилар шундай йўл тутишади. Кимнингдир ҳафсаласини пир қилмаслик учун улар жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишади. Лекин ақлли одамлар тушунишади: ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Шунинг учун улар атрофдагиларга ёқмайдиган йўлни танлашда қатъият билан иш тутадилар.

Умумий ҳолатни кўра олмаслик

Ўзини бутунлай ишга бағишлаб, бунинг охири нима билан тугашини унутиш яхши эмас. Келинг, бир оз мушоҳада қилинг: ишингиз учун қанча вақтингизни сарфлаяпсиз ва бу сизга нима беради. 

Ўзини ожиз кўрсатиш

Атрофидагиларга ўзини ожиз кўрсатадиган одам аслида ўз кучини йўқотаётганлигини, вақтинчалик қувонч учун ўзгалар ҳукмронлиги остида қолаётганлигини англамайди. Ақлли инсонлар эса ўз ожизликларини бартараф этиш учун ҳаракат қилишади.

Ўз аслини яшириш

Одамлар сизни қандай кўришни исташса, уларга шундай кўриниш яхши. Лекин бу сохтакорлик барибир фош бўлади. Ақлли инсонлар буни тушунишади: улар асл қиёфаларини йўқотишмайди. Улар асл ҳолларини сақлаб қолишади. Бахт ва омад инсоннинг ички дунёси билан боғлиқ.

Яндекс.Метрика