У нас есть только
оригинальные песни

АҚШ авиакомпаниясининг учувчилари парвоз пайтида ухлаб қолишди

calendar 21.05.2016
1077

Греция телеканалларининг хабар беришича, АҚШ авиакомпаниясининг "Боинг" йўловчи самолёти учувчилари Франциядан Кувайтга парвоз вақтида штурвал олдида ухлаб қолганлар.  

Ушбу нохуш воқеа 19 май куни, EgyptAir авиакомпаниясининг А320 самолёти йўқолиб қолгандан 15 соат ўтиб юз берган. Учувчилар Хорватия ва Албания ўртасида учиб ўтаётганларида Италия диспетчерлари сўровларига жавоб бермаганлар, сўнгра Грецияда ҳам жавоб беришмаган. Шу ондаёқ самолётда теракт юз бергани тахмини пайдо бўлган. Икки давлат ҳукуматлари бундан хабардор қилинганлар, НАТО билан алоқа линияси очилган, тревога бўйича Критдаги Суд авиабазасидан иккита қирувчи самолёт ҳавога кўтарилган.

Грек учувчилари Санторини устида "Боинг"га яқинлашганларида улар АҚШлик учувчилар жойларида ухлашаётганини кўришган. 140 нафар йўловчилик самолёт автопилотда учаётган бўлган.

Самолёт стюардлари уларни F-16 самолётлари кузаётганларини кўриб, учувчиларни уйғотишган. Бахтли тасодиф барчаси яхшилик билан якунланган.

"Санторини устида пайшанба куни юз берган ҳаво триллери фожиа билан тугашига бир бахя қолди", деб киноя билан таъкидламоқда Alpha телеканали. 

ОАВ авиакомпания номини ошкор этмаган, бироқ "дунёдаги энг йирикларидан бири" деб айтган.

 

Яндекс.Метрика