У нас есть только
оригинальные песни

АҚШ доллари қандай ишлаб чиқарилади?

calendar 21.03.2015
5814


Долларлар айнан АҚШнинг молия вазирлигига қарашли бўлган ёзиш ва чоп қилиш Бюросида ишлаб чиқилади. Бюро 1862 йилда Вашингтонда ташкил топган бўлиб,  айнан қимматли қоғоз ва банкнотлар ишлаб чиқариш учун хизмат қилади. Бюрода икки юз минг кишидан кўп одам ишлайди. Тангалар  АҚШда жойлашган асосий офиснинг тангалар биносида чиқарилади.


Айтмоқчи, бу бюрога экскурсия ҳам уюштирилиб турилади. Хоҳловчилар унда қатнашиши мумкин.

Хаммаси аввал пўлат пластинада гравировка (ёзиш) қилишдан бошланади. Бу ишни камида 10 йиллик  малакага эга бўлган усталар бажаради. Заргарлик ишига яқин бу оғир иш анча аниқ ва синчковликни талаб қилади. Гравировкани сифатига қараб қалбакилаштириш  ҳимоя тенглиги кўринади.



Оддий қоғоз эмас, толали қоғоз

Гравировка  тайёр бўлгандан сўнг, махсус қоғоз тайёрлаш лозим. Долларлар вақт ўтиши мобайнида  сарғаймаслиги учун дарахтдан олинган оддий қоғозларда чоп қилинмайди. Уларни 25 фоизи каноп ипи ва 75 фоизи пахтадан бўлган массадан тайёрланади. Қоғоз синтетик толалар билан кучайтирилади (Биринчи жаҳон уришига қадар бу вазифани ипак иплар бажарган). АҚШдаги гравировка ва босма учун бундай қоғозни Массачусетсдаги "Крэйн ва компания” компанияси бажаради.

Қоғоз ишлаб чиқариш жараёни саккиз даврдан иборат бўлади. Аввал пахта ва каноп қайнатиб, сўнгра тозалаб, оқартирилади. Кейин эса пресслаб, алоҳида даражада бўтқасимон ҳолда юмшатиладиган аппаратга солинади.


Бу қоғозда ишлаб чиқариладиган банкнотларда ички қатлам мавжуд бўлиб, уни қалбакилаштириб бўлмайди. Киритилган белгилар шу қатламдан тола ўтказилганда пайдо бўлади. Шунингдек, қоғоз ишлаб чиқиш жараёнида банкнотда сўнгги жараёнда кўринадиган ҳимоя полослари тикилади.
Бу босқичлар бўлиб ўтгандан сўнг қоғоз махсус пресс билан қуритилади. Ва оғирлиги 4 тонна, эни 2,5 метр бўлган катта рулон тарзида ўралади. Коғозда киритилган махсус белгилар мавжуд бўлиб, ҳар бир рулон аниқ номинал асосида банкнот ишлаб чиқаришга юборилади. Ҳар бир ана шундай рулондан 3,5 миллиард  юз долларлик пуллар ишлаб чиқиш мумкин.



Белги киритилган рулонлар айнан АҚШдаги ёзиш ва босиш Бюросига келиб тушади. Бу ерда жиддий кучайтирилган қўриқлаш бўлими ва видеокузатув мавжуд бўлиб, ўғирлик содир бўлмаслиги учун доллар ишлаб чиқариш босқичлари кузатувга олинган. Ишчилар бинога киришлари билан уларни ҳар бир қадами назорат остида бўлади. Асосий, керакли жойларга сигнализация ва детекторлар ўрнатилган. Бюро биноси алоҳида бўлимларга эга бўлиб, у ерга фақатгина махсус рухсатномага эга бўлган ишчилар киритилади.
Айтмоқчи, сиёҳлар ҳақида. Бошида долларлар қорароқ сиёҳда ишлаб чиқарилган. Аммо Шимол ва Жануб ўртасидаги бўлган уруш вақтида 60 миллион доллар янги белгили пуллар ишлаб чиқишга тўғри келади. Буюртма Нью-Йоркдаги "American Bank Note Co.” чоп  қилиш компаниясига берилганди. Фақатгина 5, 10, 20 долларли номиналлар ишлаб чиқилишини инобатга олсак,  қанчалик кўп банкнот ишлаб чиқишга  тўғри келганини тасаввур қилиш қийин эмас. Ишлаб чиқарувчилар ишга амалий қараб омборда энг кўп яшил сиёҳ колганини аниқладилар. Шу тариқа доллар яқин-яқинга қадар анча арзон бўлган яшил сиёҳда ишлаб чиқилган. Ҳозирда юқори чидамлиликка эга махсус сиёҳ тайёрланади.

Сиёҳ коғозда чоп қилингандан сўнг, 72 соат ичида қурийди. Сўнг чуқур чоп этиш навбати келади. Махсус пресс қоғозни сиёҳ тўла чуқурчалар билан тўлдириб, фактура яратади. Ҳеч қандай рангли нусха кўчириш аппарати бундай кўчириш эффектига эга эмас. Чуқур чоп қилиш банкнотни ҳар бир томонида ишлатилиб, шундан сўнг қоғоз яна  3 кун давомида қуритилади.

Ҳар куни ушбу махсус прессдан 1,3 тонна уч хил сиёҳ ва газета форматидаги 10 минг қоғоз варағи ўтади. Бюрода 24 прессда ишловчилар 650 млн. доллар қийматидаги ҳар хил номиналдаги  35 млн. банкнотни, 95 фоиз ишлатилаган пуллар учун банкнот ишлаб чиқарилади.

Қалбакилаштириш мумкин эмас

Сиёҳ қуриб ва расм туширилган варақлар тайёр бўлгандан сўнг, нуқсонларни текшириш учун нусха кўчириш босқичига ўтилади. Сифатсиз долларларни текшириш лозим. Ҳар бир варақни текшириш учун бир сония кетади. Сўнг  унга рақам қўйилади. Компьютер бир вақтда 37 варақдаги, миллиондан ошиқ микроскопик квадратларни текширувдан ўтказишга қодир. Агар квадратлар мос тушмаса тасвир мониторга чиқади.

Сифатсиз пуллар йўқ қилинади. Баъзан эса раритет (олдинги қимматли буюмлар ва суратлар, қуроллар йиғувчи) қизиқувчилари қўлига тушиши ва пуллар уларни қўлида юз ва минг баробар ошиши мумкин. Варақлар текширувдан ўтгандан кейин серия рақамлари ва федерал захира белгиси қўйилади. Бу — пулларнинг уй манзилига ўхшайди. Серия рақами, партия рақами ва номиналлар – учаласи варақни бошқаларидан ажратиб турувчи омиллар ҳисобланади. Улар қайтарилмайди, чунки ҳар бир банкнотда у чиқарилган сана ва топширилган жойни аниқлаш мумкин.

Пулларни тарқатиш ҳуқуқи Федераль захира тизимга аъзо 12 банкка берилган. АҚШ ҳудуди ўз федераль захира банкига эга 12 та ҳудуд (округ)га тақсимланган бўлиб, алифбо тарзда жойлаштирилган ва рақамлаб чиқилган:

1                                A       Бостон

2                                B       Нью-Йорк

3                                C      Филадельфия

4                                D      Кливленд

5                                E      Ричмонд

6                                F      Атланта

7                                G     Чикаго

8                                H      Сент-Луис

9                                 I      Миннеаполис

10                              J      Канзас-Сити

11                              K     Даллас

12                              L      Сан-Франциско

Охирги босқичда варақлар келиб тушадиган жойда улар қирқилади ва саноқдан ўтказилиб, тахланади. Энди улар банка жўнатишга тайёр. У ердан кенг дарёга ўхшаб, АҚШнинг бошқа банклари ва доллар керак бўлган бошқа мамлакатларга тарқатилади.

АҚШдаги гравировака (ишлов бериш)  ва чоп қилиш Бюросида ўтган 2013 йилда 6,6 миллиард банкнот ишлаб чиқилди. Номинални эътиборга олмаган ҳолда ҳар бир банкнотни  ишлаб чиқариш киймати 10 центни ташкил қилади.

Барча замонавий доллар банкнотлари номиналига қарамай  бир хил ўлчам 6.14 га 2.61 дюйм (155.956 га 66.294 мм) ни ташкил этади. Банкнотни яроқсиз ҳолга келтириш ва йиртилиши учун уни 4 минг бора ғижимлаш керак. АҚШнинг фидерал захира тизими маълумотларига қараганда бир долларли банкнотни ишлатилиш муддати  22 ой,  5 долларли эса 24 ой "яшайди”, 10 долларли — 18, 20 долларли — 25, 50 долларли — 55. 100 долларли банкнот кўп яшовчи бўлиб, уни 60 ойгача ишлатиш мумкин

АҚШдаги молия вазирлигининг маълумотларига қараганда (ингл. "Department of Treasury”), масалан  99 фоиз ишлаб чиқарилган доллар банкнотлари ва тангалар эркин муомилада. 1995 йилдан  2005 йилга қадар эркин муомиладаги долларлар суммаси 89 фоизгача ошди ва  758.8 млрд. га етди.

2006 йил  30 сентябрь ҳолатига кўра,  дунёда умумий миқдори 971 млд 922 млн 146 минг  480 доллар, банкнот ва тангалар бўлган. Улардан  790 млрд 556 млн 011 минг 806 доллар эркин муомилада бўлган (сайёрамизаги ҳар бир яшовчи учун 150 долларга тўғри келади).

Ёқимли ва сирли ҳикоя

Агар Сиз юқоридаги фактлардан чарчамаган бўлсангиз, АҚШ фидерал захира банкининг  банкнотлари ҳақидаги ҳикояни тингланг.

1 АҚШ доллари

Бир АҚШ доллари  АҚШнинг энг кам номинал қийматига эга билети бўлиб, унинг юз тарафида Гилберт Стюарт қаламига мансуб АҚШнинг биринчи призиденти Жорж Вашингтоннинг сурати акс эттирилган.

Тескари томонида АҚШ Катта босмахонасининг икки томони акс эттирилган. Купюрани муомилада ўртача бўлиш муддати 70 ойни (деярли 6 йил) ташкил этади. 2009 йилда 2,5 миллиард ушбу қийматдаги банкнот чиқарилган.

1 долларликни замонавий дизайни Франклин Рузвельт томонидан 1935 йилда тасдиқланган. Худди шу кўринишдаги бир қанча ўзгаришлар (печатлар томони ўзгартирилмаган) ҳозирги кунга қадар мавжуд.

2 АҚШ доллари

Икки АКШ доллари – номинал қиймати бўйича иккинчи АҚШ фидерал захира билети бўлиб, юз тарафида Томас Жефферсон акс этирилган тескари томонида эса Жон Трамбулланинг "Мустакиллик декларацияси” сурати акс эттирилган.

Купюранинг чиқарилиши 1966 йилда тўхтатилган бўлсада,  10 йил ўтгандан сўнг АҚШ мустақиллигининг 200 йиллиги муносабати билан қайта тикланган. Ҳозирги кунда ушбу купюрани янги экземпляри деярли чиқарилмайди. (Жами чиқарилган банкнотларнинг 1 фоизи). Шунинг учун ҳам уни муомилада кам кўриш мумкин.  Буни эса, ўз навбатида, икки долларли купюрани муомиладан чиқарилганлиги тўғрисида турли афсоналар тўғилишига сабаб бўлиб, ушбу купюра  билан муомила қилишни хоҳлаган одамларга муаммо туғдирган.

Ушбу купюрани камёблигини 1976 йилда чиқарилган  купюраларни аҳоли ўртасида  жуда оммалашиб кетганлиги (хатто коллекция қилинишга ҳам сабаб бўлганлиги), лекин пул муомиласида талаб этилмаганлиги билан изоҳлаш мумкин. 1996 йилнинг август  ойига келиб, янги сериядаги банкнотлар чиқарилган вақтда ушбу купюралар деярли қолмаганди. Айни дамда ишлов бериш ва чоп қилиш Бюроси 45 миллионга яқин икки долларли купюра чиқаришни режалаштирмоқда.

5 АҚШ доллари

Беш АҚШ долларининг юза қисмида АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольнинг сурати акс эттирилиб, тескари томонида Линкольн мемориали тасвирланган.

10 АҚШ доллари

Ўн долларлик банкнотнинг юз томонида АҚШнинг биринчи молия вазири Александр Гамильтоннинг сурати акс эттирилган бўлиб, у бу борада Американинг президенти бўлмаган Бенжамен Франклинга ўхшайди. Тескари томонида АҚШ Молия  вазирлиги биноси акс эттирилган. Ҳозирги вақтда 1996-2009 йиллар серияларидаги билетлар муомилада бўлиб, чидамлилик муддати 18 ойни ташкил этади.

20 АҚШ доллари

Йигирма АҚШ доллари банкнотининг юз томонида АҚШнинг 7-президенти Эндрю Жексон, тескари томонида Оқ уйнинг фасад қисми, 16- авеню томонидан туширилган сурати акс эттирилган. Ҳозирги вақтда 1996-2009 йиллар серияларидаги билетлар муомилада.

Банкнотнинг ўртача хизмат муддати 25 ойни ташкил этиб, 2009 йилда чоп қилинган АҚШ банкнотларининг 11 фоизини 20 долларлик купюралар ташкил этган.

50 АҚШ доллари

Эллик АҚШ доллари. Банкнотнинг  юз томонида АҚШнинг 18-президенти Уллис Грант, тескари томонида XIX асрдан буён АҚШ конгресси йиғилиши ўтказиладиган АҚШ Капитолийси туширилган сурат акс эттирилган. Бюронинг маълумотларига қараганда купюранинг хизмат муддати 55 ойни ташкил этиб, 2009 йилда чоп қилинган. АҚШ банкнотларининг уртача 6 фоизини 50 долларлик купюралар ташкил этади.

100 АҚШ доллари

1969 йилдан бошлаб АҚШда юз долларли энг катта қийматли купюра ҳисобланиб келинади. (Ундан олдин 500, 1000, 5000 ва 10 000 долларли билетлар муомилада бўлган). Айни вақтда юз долларлини 1996 — 2009 йилда чиқарилган сериялари муомилада. Унинг юза қисмида Бенжамин Франклин, орт томонида эса "Мустақиллик декларацияси” ва АҚШ Конституцияси имзоланган бино — Индепенденс-холл тасвири туширилган.

Илк юз долларлик купюралар фидераль ҳукумат томонидан 1862 йилда чиқарилган. Франклин тасвири 1914 йилда чиққан серияларда, Индепенденс-холл сурати эса 1928 йилда чиқарилган серияларда акс эта бошлаган. 2009 йилда 1 785 600 000 юз долларли купюра чиқарилган. Бюронинг маълумотига қараганда чиқарилаган билетлар муддати 89 ойни ташкил этади.

500, 1000, 10 000 ва ҳатто 100 000 долларли пуллар…

1934 йилда чиқарилган 10 000 долларли банкнотда президент Линкольн пайтида АҚШ Молия вазирлиги бошлиғи ва кейинчали АҚШ Юқори судининг бошлиғи Сэлмон Чейзнинг тасвири туширилган. Бу банкнот сўнгги бор 1944 йили чиқарилган.

Сэлмон Чейз биринчилар бўлиб АҚШ пулларига "Биз Худога ишонамиз” жумласини ёздира бошлаган. Бундан олдин 1864 йилда чиқарилган 2 центли чақаларда шу каби жумлаларни учратиш мумкин бўлган. Қоғоз пулларда эса бу жумла 1957 йилда кўрина бошлаган, 1963 йилдан доимий қўлланиб келинади. Қизиқ томони шундаки, 1863 йилда чиқарилган 1 долларли купюрада Жорж Вашингтон сурати эмас, Сэлмон Чейзники тасвирланган. (Ҳозирда гарчи 10 000 долларли банкнотлар чиқмаётган бўлсада, 100 донага яқини сақланиб қолган ва улар ўз қийматига эга эканлиги қонунан тасдиқлаб қўйилган).

1934 йилда чиқарилган 100 000 долларлик банкнотда АҚШнинг 28-президенти Вудро Вильсон (ингл. Woodrow Wilson) тасвири туширилган. Бу банкнотлар эркин муомилага чиқарилмаган бўлиб, фақатгина АҚШнинг ички ҳисоб-китобларига мўлжалланган.Manba: kun.uz



Теги:

новии
Яндекс.Метрика