У нас есть только
оригинальные песни

АҚШ ИШИД жангарилари сони 2014 йилдан буён энг кам миқдорга тушгани ҳақида маълум қилди

calendar 13.04.2016
916

Сурия ва Ироқ ҳудудидаги ИШИД жангарилари сони айни вақтда кейинги 2 йил ичидаги энг кам миқдорни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Энтони Блинкен Сенат эшиттируви вақтида айтиб ўтган.

"2014 йилдан буён ўтказиб келинадиган мониторинг хулосаларига кўра, ИШИД жангарилари сони ўтган вақт ичидаги энг кам миқдорга тушган", дейди у.

Бундан олдинроқ, "еттилик" давлатлари Сурия ва Ироқ ҳудудидаги ИШИД жангариларига қарши курашни "кучайтириш ва яна кучайтириш" лозимлигини қайд этиб ўтишганди.

Яндекс.Метрика