У нас есть только
оригинальные песни

АҚШ махфий хизмати “Касперский Лабораторияси” дастурининг хатарини маълум қилди

calendar 02.03.2016
889

АҚШ мудофаа вазирлигининг разведка бошқармаси “Касперский Лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланувчи компьютер тармоқларини россиялик хакерлар бузиб кириши эҳтимоли мавжудлиги ҳақида маълум қилди. 

Мудофаа соҳаси мансабдорлари саноат, ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритувчи компанияларнинг “Лаборатория Касперского” маҳсулотларини сотиб олишидан хавотирдалигини билдирган. Уларнинг фикрича, ушбу дастурий таъминот орқали хакерлар тизим бошқарувига киришлари ва маълумотлар тўплашлари мумкин, деб хабар беради The Washington Free Beacon.

Нашриёт манбалари яна шуни қайд этишдики, россиялик хакерларнинг АҚШ саноат тармоқларидаги киберразведкага алоқадорлиги хусусидаги маълумотлар ҳам юқоридаги хавотирнинг туғилишига асос бўлган.

Яндекс.Метрика