АҚШ президенти лавозимига номзод cиёсатчи 11 соат давомида нутқ сўзлади


АҚШ президенти лавозимига номзод, республикачи Рэнд Пол 11 соат давомида Конгресснинг юқори палатаси – сенатда Ватанпарварлик актининг амал қилишини узайтиришга қарши нутқ сўзлади.Ушбу федерал қонун 2001 йилнинг 11 сентябридаги террорчилик ҳужумларидан кейин қабул қилинган эди. Қонун ҳукуматга фуқароларни назорат қилиш, хусусан телефон суҳбатларни тинглаш ва электрон почталарни назорат қилиш бўйича кенг ваколатлар беради. Конгресс бу қонуннинг амал қилишини узайтириш масаласини 1 июнгача кўриб чиқиши керак. Айнан шу куни унинг амал қилиши муддати тугайди."Халқлар тарихида қўрқув ва бепарволик ҳукуматга қўшимча ваколатлар берадиган вақтлар келмоқда, бунда эркинлар ва шахсий ҳаётга тегишли ҳуқуқлар азият чекмоқда”, деб айтди маҳаллий вақт билан 13:20 да нутқини бошлаган Кентукки штатидан ваколатлик қилувчи сенатор.Ренд Пол бунга чек қўйиш вақти келганини ва у Ванатпарварлик акти қайта кўриб чиқилмаган ҳолда яна қабул қилинишига йўл қўймаслигини таъкидлаб ўтди.Пол ўз нутқини соат 23:50 да тугатган. Қайд этиш жоизки, у нутқи пайтида бирор марта ҳам ўтирмаган.Бироқ у сенатор Стром Термонд (Жанубий Каролина) ўрнатган рекорддан ўта олмади. 1957 йилда Термонд турли америкалик гуруҳлар ўртасида тенгҳуқуқлик ва сайлов ҳуқуқларига тегишли бўлган қонун лойиҳасининг қабул қилинишига йўл қўймаслик мақсадида 24 соат давомида нутқ сўзлаган. Кейинги даврдаги сиёсий етакчилари орасида нутқининг давомийлиги бўйича 2013 йилда вафот этган Венесуэланинг собиқ президенти Уго Чавес рекордчи ҳисобланади. У 2012 йилда деярли 11 соатдан ортиқроқ вақт давомида Миллий ассамблея депутатларига йил якунлари бўйича ҳисобот берганди.Рэнд Пол президент лавозимига курашиши ҳақида 7 апрелда эълон қилган эди.АҚШда президентлик сайловлари 2016 йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади. Флорида ва Техасдан ваколатлик қилувчи республикачи-сенаторлар Марко Рубио ва Тед Круз, Арканзаснинг собиқ губернатори, республикачи Майк Хакаби, шунингдек, АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон президентлик сайлови пойгасида иштирок этишлари ҳақида маълум қилишган.

Комментарии (16) | Добавить: 22.05.2015
16. --disser--N_1 (29.05.2015 02:01)
Qoyil lekn boru
15. --disser--N_1 (29.05.2015 01:58)
Aldamapsizmi
14. --disser--N_1 (29.05.2015 01:57)
Iwoniw qiyin
13. --disser--N_1 (29.05.2015 01:55)
Iwoniw qiyin
12. --disser--N_1 (29.05.2015 01:53)
Boliwi mumkinmas
11. --disser--N_1 (29.05.2015 01:52)
Daxwatu
10. Uzbshunqorbek (24.05.2015 08:55)
Tinclik bolsin nima bolganda xam.YURTIMIZ tinc bolsin.
9. NODIRBEKDJUZ (23.05.2015 22:31)
Aqw ga prizidentlik ka keladigan har biri tinchlik uchun keladi,urush bilan yawidi. SVOBODNIY MIR mish qötöq hamma yoqka askarini kirgizib uruw qiladi
8. NODIRBEKDJUZ (23.05.2015 22:28)
Aqsh dalbayoblar maskani birinchisi barak obamami zööparkdan qo4gan makaka
7. NODIRBEKDJUZ (23.05.2015 22:27)
Baribir Putin zör
1-10 11-16
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]