У нас есть только
оригинальные песни

АҚШ Россия ва "ИШИД"ни ўзининг асосий душманлари сифатида кўрмоқда

calendar 03.07.2015
1935


АҚШ Қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси АҚШнинг янги миллий ҳарбий стратегиясини чоп этди. 1 июль куни ушбу ҳужжат Пентагонда ўтказилган матбуот-анжуманида АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер ва Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси бошлиғи Мартин Демпси томонидан расман тақдим этилди.Ҳар тўрт йилда янгиланадиган ҳарбий стратегия АҚШ Қуролли кучлари раҳбарияти дунёдаги вазиятни, унда АҚШнинг тутган ўрнини қандай кўриши ва АҚШ мамлакат хавфсизлигининг қандай муҳим муаммоларини ўзининг қуролли кучлари билан ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида тушунча беради.Янги ҳарбий стратегияда биринчи марта "гибрид уруш”, яъни давлат ва нодавлат тузилмаларининг ҳарбий ҳаракатларни олиб боришдаги бирлашуви атамаси киритилди.Мартин Демпси нодавлат тузилмалари иштирокидаги замонавий ҳарбий можаролар узоқ давом этувчи ва олдиндан айтиб бўлмайдиган бўлиши ва АҚШ уларга тайёр туриши кераклигини таъкидлаб ўтди."ИШИД" террорчилик ташкилотининг ҳаракатлари гибрид урушга асосий мисол қилиб келтирилмоқда. Яна бир мисол сифатида Россиянинг Қримдаги ҳаракатлари келтирилмоқда. Бу вазиятда "гибридлик” аломати бўлиб "ўзининг нодавлат мақомда эканлигини таъкидлаётган кучлар”нинг иштирок этиши ҳисобланади.Бироқ Россия АҚШда катта хавотирланиш уйғотаётган ягона давлат бўлмади.Россия ва Хитой Шимолий Корея ва Эрон билан бир қаторда "ревизионист давлатлар” сифатида бир гуруҳга бирлаштирилди. Бу вазиятда ушбу давлатларнинг мавжуд дунё тартибига эътироз билдиришга ҳаракатлари назарда тутилмоқда.Эрон ва Шимолий Корея билан боғлиқ вазиятда гап анчадан бери мавжуд бўлган эътирозлар ҳақида кетмоқда. Хитойга унинг Жанубий Хитой денгизидаги фаоллиги ва Спраттли архипелагининг бир қисми устидан бир томонлама назорат ўрнатиши каби ҳаракатлари юзасидан эътироз билдирилмоқда.Шу билан биргаликда, стратегияда АҚШ Хитойнинг ўсишида хавф кўрмаётганини ва унинг ижтисодий ва давлат ютуқларини қаршилаши ҳамда глобал хавфсизлик масалаларида унинг ҳамкорлигига ишониши айтилган.Умуман олганда, бу стратегияда Россия ўзининг мақсадлари эришиш учун кучдан фойдаланишдан тоймайдиган, халқаро мажбуриятларни ҳурмат қилмайдиган давлат сифатида келтирилган.Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу янги ҳужжатнинг Россияга нисбатан "адоват кайфиятида” эканлигига ўз эътирозини билдириб ўтди.
Яндекс.Метрика