У нас есть только
оригинальные песни

АҚШда бемор қиз жигарини берган донорга турмушга чиқди

calendar 04.11.2016
2263

Канада фуқароси Крис Демпис ҳамкасбининг жияни бетоб экани ҳақида эшитиб қолади. Қизнинг жигарини алмаштириш учун донор керак бўлади.
 
У шифохона тўшагига михланиб қолган. Қиз учун жигарини бермоқчи бўлган донорлар ҳам кўп эди.
 
Бироқ, ёрдам беришга ҳаммадан биринчи Демпис шошилди. Ва бир неча ҳафта ичида госпиталда ҳолсиз ётган Хазер билан кўришди. Уларнинг жигар алмаштириш операцияси муваффақиятли амалга ошди.
 
Реабилитация даврида икки ёш кўп вақтни бирга ўтказди. Бир йилдан сўнг эса улар турмуш қуришга қарор қилди.
 
“Агар ўшанда нотаниш қизга ёрдам бермаганимда, мен келажакдаги аёлимни қутқариб қолмаган бўлардим”, дейди Крис Демпис.

Яндекс.Метрика