У нас есть только
оригинальные песни

АҚШда саксон яшар қария қабристонда қотиллик қилди, сўнг полициядан қочишга уринди

calendar 30.06.2016
1435

Саксон яшар америкалик Эдвард Аквизито Род-Айленддаги қабристонда 81 яшар Жон Клаудни ўлдирди ва автомобилида полициядан қочишга уринди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Полицияга Аквизито 2011 йилда Массачусетс штатидаги Кингстон шаҳридаги черковдан “йирик пул миқдори”ни олгани ҳақидаги хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, Жон Клауд Аквизито билан қарзни қайтариш масаласида қабристонда кўришган. Эркаклар ўртасида жанжал келиб чиққан ва Аквизито Клаудни отиб ташлаган.

Кейинроқ Аквизито автомобилида полициядан беркинишга уринган, бироқ қувлаш вақтида полиция ўқидан оғир жароҳатланган.

Яндекс.Метрика