У нас есть только
оригинальные песни

АҚШдаги жазирама олти кишининг умрига зомин бўлди

calendar 25.07.2016
892

АҚШнинг марказий ва шарқий қисмларида жазирама сабаб олти киши ҳаёт билан видолашди. Бу ҳақда мамлакат Миллий метеорология хизмати маълумотига асосланиб, CNN телеканали хабар бермоқда.

Аризона штатининг Финикс шаҳри ўт ўчириш хизмати вакилининг маълум қилишича, ёнғин оқибатида 12 яшар қизча ҳалок бўлган. Ўшанда у 40 даражали иссиқ зарбага қолиб кетган.

Мичигандаги Детройт шаҳрида яна беш нафар кекса ёшидаги киши ёнғин оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда шаҳар полицияси бошлиғи Розвилл Жеймс Берлин хабар берган.

Телеканал маълумотларига кўра, Детройт ўт ўчириш хизмати ходимлари аҳолига ёнғиндан хавфсизланишга ёрдам бермоқда. Улар ичимлик суви тарқатишмоқда ва махсус музлатгичли шароитлар тайёрлашмоқда.

Яндекс.Метрика