У нас есть только
оригинальные песни

АҚШнинг 2015 йилдаги энг бой кишилари

calendar 22.10.2015
2357

Forbes АҚШнинг навбатдаги 400 энг бой кишилари рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга кириш учун қатнашчиларда 1,7 млрд пул бўлиши керак. Бу ўтган йилникига қараганда, 150 млн долларга кўпдир. Якунда 145 нафар миллиардер рўйхатда энг юқори ўринларни эгаллади. Рўйхатдагиларнинг умумий пулини қўшганда, 2,34 млрд доллар маблағ йиғилади. Бу ўтган йилникига қараганда 50 млрд долларга кўпдир.

1. Билл Гейтс

Молиявий ҳолати: 76 млрд доллар

Ёши: 59 да

Даромад манбаи: Microsoft, инвестиция

Оилавий ҳолати: оилали

Фарзандлари: 3 нафар

Қирқ йил муқаддам Билл Гейтс ва Пол Аллен Microsoft га асос солиб, персональ компьютер ғояси билан чиқишганида, уларнинг бу ишини хаёлпарастликка йўйишган эди. Буганги кунда персональ компьютерлар 84 фоиз америкаликнинг хонадонида мавжуд. Ҳақиқатда эса Гейтснинг ўзи қадрдон компаниясидан четдаюришни истайди. 2014 йилда у компания директорлари кенгашидан раҳбарлигидан кетди ва ўзини Билл ва Меланда Гейтс хайрия фонди ишларига бағишлади.

Глобал муаммолардан ташқари, Гейтс диққатини Америка ижтимоий ҳаётига ҳам қаратиб келади. У таълим тизимини янада ривожлантириш, Вашингтон штати савдо айланмалари ва иммеграция тизимини ислоҳ этиш мақсадида 1 млрд доллар маблағ ишлатди.

Microsoft даги Гейтс улуши 3 фоизга қисқартирилди ва компаниядаги улуши 13 фоиз бўлди. Қолаганлар пуллари эса миллиардер томонидан турли саноат тармоқларига ажратилган  сароялари эвазига келади.

2. Уоррен Баффетт

Berkshire Hathaway бош директори

Молиявий ҳолати: 62 млрд доллар

Ёши: 85 да

Даромад манбаи: Berkshire Hathaway

Оилавий ҳолати: иккинчи рафиқаси билан оила қурган (биринчи рафиқаси вафот этган)

Фарзандлари: 3 нафар

У жаҳондаги энг ҳурматли инвесторлардан бир ҳисобланади. Ёшининг кексалигига қарамай, у ҳамон катта ўйинларда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлмоқда. Масалан: 2015 йилнинг август ойида Precision Castparts аэрокосмик ускуналар ишлаб чиқаришга 37 млрд доллар ажратиб, ўзининг Berkshire Hathaway бизнес империяси тарихидаги энг катта сармояни амалга оширди. Баффеттнинг бундан ташқари Kraft Foods, Heinz, Burger King ва Tim Hortons сингари "истеъмол” корпорациялари ҳам мавжуд. Geico, Dairy Queen, Fruit of The Loom ва бошқа компаниялар бизнесини юритадиган Berkshire эса АҚШ бозорида "тош босиш” борасида тўртинчи ўринда турибди.

Миллиардер собиқ биринчи хонимини қўллаб-қувватлаш мақсадида пуллари ва шаънини сахийлик ила совуради. У шунингдек, қурол айланмаси устидан қонун назоратини кучайтириш ва таълим тизимини янада такомиллаштириш ишлари билан ҳам шуғулланади. 2015 йилнинг июль ойида Баффет хайрия ишларига 2,8 млрд доллар маблағ сарфлади. Ҳомийлик ишларига эса фантастик миқдорда —25,6 млрд доллар пул ҳарж қилди.

Шунча бойлиги бўлишига қарамай у ҳамон 1958 йилда 31,500 долларга Омахедан сотиб олган уйида яшайди.

3. Ларри Эллисон

Oracle асосичиси

Молиявий ҳолати: 47,5 млрд доллар

Ёши: 71 да

Даромад манбаи: Oracle

Оилавий ҳолати: ажрашган

Фарзандлари: 2 нафар

Гарчи у 2014 йилнинг сентябрь ойида Oracle бош директорлиги лавозимидан кетган бўлсада, аммо дастурий таъминот корпорацияси бошқарувини қўлдан берганича йўқ. , он не отпускает нити управления софтверной корпорацией. Июнда миллиардер "булут”ли бизнесни кенгайтириш ва Amazon.com ҳудудига қатъият билан киришини эълон қилган эди. Oracle нинг бу омадида кўтарилишнинг керакли нуқталарини топиш мумкин. Ўтган йили корпорация қилган даромад 38,2 млрд. долларга озроқ камайди.

Эллисон Oracle га 1977 йилда, АҚШ Марказий разведка бошқарамасида ишлаб бўлганидан сўнг асос солган. У одамларнинг маълумотларни сақлашга бўлган эҳтиёжларини тўғри баҳолаб, бозор етакчисига айланган. Миллиардернинг болалари бугунги кунда продюсер сифатида Голливудда фаолият олиб боришади.

4. Жефф Безос

Amazon.com нинг асосчиси ва бош директори

Молиявий ҳолати: 47 млрд доллар

Ёши: 51 да

Даромад манбаи: Amazon.com

Оилавий ҳолати: оилали

Фарзандлари: 4 нафар

Amazon.com асосичиси анчайин омадли йилни ўтказди. 2015 йил йюль ойида таҳлилчилар 92 млн доллар фойда кўрди ва унинг молиявий ҳолати 16,5 млрд долларга кўпайди. The New York Times газетаси компания ҳақида текширув олиб борди ва компания ишлаш тизимида қоралик бор, деган хулосага келди. Безос бунга жавобан, агар шундай бўлганида биринчилардан бўлиб ўзим аризамни ёзиб, ишдан бўшаб кетардим, деб айтди.

Бизнесмен, шунингдек, технологиялар оқимига диққатини қарашда давом этяпти. У июль ойи якунида Amazon жўнатмаларини  квадрокоптерлар ёрдамида амалга ошириш имконини берувчи лойиҳаси билан чиқди. Сентябрь охирида эса Безоснинг Blue Origin аэрокосмик компанияси эса турли ракеталар лойиҳасига 200 млн доллар сармоя ажратишни мўлжаллаётганини айтди.

5. Чарльз Кох

Koch Industries бош директори

Молиявий ҳолати: 41 млрд доллар

Ёши: 79 да

Даромад манбаи: инвестиция

Оилавий ҳолати: оилали

Фарзандлари: 2 нафар

Сиёсий фаол америкалик миллиардерлардан бири. Чарльз Кох ҳукуматнинг иқтисодга аралашишига қарши ҳаракатларини давом эттириб келмоқда. Унинг лоббизми қайдларида кўзга кўринган республикачилар —Жеб Буш, Флорида сенатори Марко Рубио ва Техасдан сенатор Тед Крузларни учратиш мумкин. Кох сиёсий ташаббусларни бюджетида 115 млрд доллар маблағи бўлган Koch Industries ёрдамида амалга оширади. Чарльз хали бойлиги 50 млн. долларга етмаган кезлариданоқ, 1967 йилдан бизнес устида назорат қилишинг CEO таснифи рўйхатидан жой ола билганди. Бу АҚШдаги оммавий бўлмаган кампания бўлиб, унинг молиявий ҳолати 100 млрд долларни ташкил этади. Koch Industries ни Чарльз ва унинг акаси Дэвид назорат қилади. Бу йил Кохнинг молиявий ҳолати саноат ишлаб чиқариш суръатларининг камайиши ва қувур бизнесининг пасайиши натижасида бироз қуйилади.

6. Дэвид Кох

Koch Industries компаниясининг ижрочи вице-прнзиденти

Молиявий ҳолати: 41 млрд доллар

Ёши: 75 да

Даромад манбаи: инвестиция

Оилавий ҳолати: оилали

Фарзандлари: 3 нафар

Дэвид энг бошиданоқ акаси Чарльз билан АҚШдаги оммавий ҳисобланмаган, 115 млрд. долларли даромадга эга Koch Industries кангломератини тенглик асосида бошқариб келади. Кохларнинг ушбу империяси қурилиши қувурлари, нефтни қайта ишлаш, қурилиш моллари ишалб чиқариш ва ҳатто ҳожатхона қоғози ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Дэвид тасарруфида эса нефть-кимё бўлими фаолият юритади.

Дэвид ва Чарльз Республикачиларнинг энг йирик донорлари ҳисобланишади. Дэвид сиёсий лоббизм учун 900 млн доллар миқдорида пул сарфлади. У ҳам хайрия ишларида ўта сахий бўлиб, 1,2 млрд. доллар миқдоридаги маблағни ана шундай ишларга сарфлади.

7. Марк Цукерберг

Facebook компаниясининг ҳаммуаллифи, директорлар кенгаши раиси ва бош директори

Молиявий ҳолати: 40,3 млрд доллар

Ёши: 31 да

Даромад манбаи: Facebook

Оилавий ҳаёти: оилали

2015 йилнинг августида Facebook янги рекордни қайд этди — унинг тарихида илк бор сайтга бир миллиард фойдаланувчи ташриф буюрди. Яна бир муҳим ишларидан бири Oculus қурилмасини сотиб олганидан сўнг, 2016 йилнинг бошларида сотувга чиқиши мўлжалланган Rift VR шлемларидир. Бу хушхабарлар Марку Цукербергга ўз молиявий ҳолатини 6,3 млрд. долларга оширишга ва рейтингдаги топ ўнталикка киришга туртки бўлди. У Facebook ка 2004 йилда, Гарвардда ўқиб юрган кезларида асос солди. Ҳозиргача унинг сайти жаҳондаги коммуникация платформалари орасидаги энг оммавийси бўлиб келмоқда. 2014 йилда Internet.org ижтимоий ташаббусини ишга тушириш орқали Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг 17 мамлакатига интернет хизматларидан фойдаланиш имконини берди.

2015 йилнинг май ойида Марк, унинг рафиқаси Присцилла Чан ва бошқа мижозлар таълим тизимини замонавий технологиялар дастури билан чиққан AltSchool нотижорат компаниясига 100 млн доллар миқдорида пул ажратди. Июнь ойида ҳам муҳожир талабалрнинг стипендияси учун 5 млн доллар маблағ ажратди.

8. Майкл Блумберг

Bloomberg бош вазири

Молиявий ҳолати: 38,6 млрд доллар

Ёши: 73 да

Даромад манбаи: Bloomberg LP

Оилавий ҳолати: фуқаролик никоҳида

Фарзандлари: 2 нафар

Ўтмишдаги энг бой америкалик ҳисобланган Майкл Блумберг Нью-Йорк мэри лавозимидан кетгач, бутун диққат-эътиборини ўзи ташкил этган компанияга қаратди. Бунинг учун у 2015 йилнинг бошида CEO даги ўрнига қайтиб келди ва биринчи галда у ердаги кадрларни алмаштирди. Бош муҳаррир ва юзлаб "текин томоқ” журналистларни ишдан бўшатди ва бутун диққат-эътиборини Bloomberg News тамал тошини қўйишга қаратди.

Миллиардер АҚШдаги ҳар икки партия билан ҳам алоқаларини мустаҳкамлади, ўзининг сиёсий нуфузини доим сақлаб турди ва қурол-яроғ савдоси устидан назоратни кучайтириш ва хотин-қизларнинг таълим олишига миллионлабдоллар пул сарфлайди.

Унинг умр бўйи қилган ҳомийликлари қиймати 3,7 млрд долларга етди. Блумберг апрелда 25 млн долларга Лондондан уй сотиб олди ва бу уй унинг Хэмптон, Манхэттен, Колорадо,  Бермуд ва бошқа жойлардаги уйлари сафидан жой олди.

9. Жим Уолтон

Arvest Bank Group, Inc компаниясининг директорлар кенгаши раиси ва бош директори.

Молиявий ҳолати: 33,7 млрд доллар

Ёши: 67 да

Даромад манбаи: Wal-Mart

Оилавий ҳолати: оилали

Фарзандлари: 4 нафар

Жим — Wal-Mart асосчиси Сэм Уолтоннинг тўрт фарзанди ичидаги энг кенжасидир. У 486 млрд даромад келтирадиган компания директорлар кенгашидан жой олган ва бутун жаҳондаги 11 000 дўкон эгаси ҳисобланади. Жимнинг ака Роб 2015 йилнинг июнида, компания барпо бўлгандан 23 йил ўтиб директорлар кенгаши расиси лавозимидан кетди. Уолтонлар оиласи Walton Enterprises ва Walton Family Holdings Trust фирмалари орқали Wal-Mart акциясининг 51 фоиз акциясига эгалик қилишади. Forbes сотувлардаги Жимнинг улушини 12,8 фоиз этиб белгилаган.

2015 йилнинг февралида Wal-Mart АҚШ ходимлари учун қуйи ставкаларни эълон қилди. Унга кўра 2015 йилда 9 долларга қадар, 2016 йилда эса 10 долларга қадар. Аммо ишчилар бирлашмаси 15 долларгача бўлган қиймат учун курашишмоқда. Шунингдек, Жим Уолтон Arvest оилавий банкини ҳам назорат қилади.  Arvest моддияти 16 млрд. долларни ташкил этади. 2014 йил банк 105 млн долларлик фойда кўрди.

10. Ларри Пейж

Google бош директори

Молиявий ҳолати: 33,3 млрд доллар

Ёши: 42 да

Даромад манбаи: Google

Оилавий ҳолати: оилали

Фарзанди: 1 нафар

2015 йилнинг августида Ларри Пейж ўз ўрнини CEO Google қидирув бизнеси куратори Сундар Пичаига бўшатиб беришга қарор қилди. Миллиардернинг ўзи эса янги холдинг компанияси бўлмиш Alphabet га бош директор бўлади. Янги компания Google X, nest, Fiber, Calico ўхшаб бош компаниянинг инновацион бўлимларига ўхшаш бўлади.

Google асосчиси Кремний водийсидаги бошқалар сингари муқобил энергиянинг қатъий тарафдори ҳисобланади.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади. Manba: xabardor.uz

Яндекс.Метрика