У нас есть только
оригинальные песни

Абдулла Арипов яна Бош вазир ўринбосари лавозимига қайтди

calendar 14.09.2016
3990

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Абдулла Арипов Ниғматович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг порталидаги маълумотларга қараганда, Абдулла Арипов Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари сифатида фаолият олиб боради.
 
Маълумот ўрнида, 1961 йилда туғилган Абдулла Арипов 2002 йилнинг май ойидан 2012 йилнинг август ойига қадар, 10 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

Яндекс.Метрика