У нас есть только
оригинальные песни

Аброр Бахтиёровичнинг кулгу кечасидан фоторепортаж…

calendar 17.11.2016
1996


Бугунги кунда мухлисларнинг кулдиришга бел боғлаган кулгу жамоалари талайгина. Улар орасида Cомедй.уз жамоасининг ҳазиллари бутун оила бўлиб томоша қилинадиган, ортиқча бачканаликдан йироқ бўлган самимий ҳазиллардан иборатдир.
Cомедй.уз жамоасининг раҳбари Аброр Бахтиёрович бошчилигида Зарафшон концерт залида кулгу кечаси бўлиб ўтди. 


Кеча йиғилганлар мухлисларнинг хотирасидан бу кечанинг файзи узоқ йиллар чиқмаслиги аниқ. Негаки кеча ҳақиқий, самимий ва файзли кулгу кечаси бўлди.
Белгиланган вақтидан бироз кеч бошланган кечага Cомедй.уз резиденти Миршакар Файзуллаев бошловчилик қилди. Миршакар Файзуллаев Аброр Бахтиёровични саҳнага таклиф қилди, Бахтиёровични мухлислар гулдурос ва давомли қарсаклар билан кутиб олишди.


Аброр Бахтиёрович ҳамда Миршакар Файзуллаевнинг «коса тагида ним коса» тариқасидаги сўз ўйинлари уларнинг яккахон кулгу устаси сифатида шаклланганлигини исботлаб турибди. Энг муҳими бу ҳазилларнинг бирортасида ортиқчалик ёки зўрма зўракилик йўқ эди.
Дастур бошланиши сўз ўйинлари билан бошланган бўлса давомийлиги унданда қизиқ бўлди. Бахтиёрович кечага таклиф қилинган машҳур меҳмонлардан ҳам жуда ўринли фойдалана олди. Хусусан кечада меҳмон бўлиб ўтирган хонанда Абдулла Қурбонов жонли ижрода «Жонон бўламан деб» номланган таронани куйлашини илтимос қилган Бахтиёрович, раққоса Шодиёра Омоновани ушбу қўшиққа рақсга тушишга ҳам кўндира олди.
Меҳмонлар орасида хонанда Воҳид Абдулҳаким ўтирганини кўриб қолган Аброр Бахтиёрович у билан умуман кутилмаган ажойиб, ҳазил қўшиқ куйлади. Бу қўшиқни меҳмонлар жуда ҳам яхши кутиб олишганини қайт этмасак бўлмас.
Аброр Бахтиёровични «Нобел» жуфтлигидаги Сирожжиддин билан саҳна кўринишини гулдурос қарсаклар билан кутиб олишди.
Аброр Бахтиёрович бирин кетин жуда ҳам қийин саҳна кўринишларидан бир «Ҳайвонот боғида бола билан сайр», Олим Ака ва қизиқчи Зокир Очилдиевлар билан чиқишлари ва ичак узди ҳазиллар жуда ҳам пухта ўйланган ва ҳар жиҳатдан оргинал ҳазиллардан иборат бўлди.
Cомедй.уз нинг давомчилари бўлмиш Зарафшон шаҳридан келган йигитлар билан 3 дақиқанинг ичида тезлаштирилган тўй томошаси саҳналаштирилди. Буни қарангки камида 3, 4 соат бўладиган тўйни уч дақиқанинг ичида ҳам ўтказиб юборса бўлар экан.
Дунёга машҳур брендлар аслида ўзбек тилидан, шеваларидан ўзлаштирилганлигига ишонасизми. Бўлмаган гап дейишга шошилманг, чунки бундай машҳур брендлар аслида, ҳақиқатдан ҳам ўзимизда ўйлаб топилганини ажойиб кулгу йўли ва суратлар билан Бахтиёрович мухлисларни исботлай олди.
Умид Ашуровнинг ажойиб рақсидан илҳомланган кечанинг асосий қаҳрамони Аброр Бахтиёрович 3, 4 ёшлар атрофидаги болача билан жуда ҳам ажойиб рақсни кўрсатиб беришди. Бу саҳна кўринишидан сўнг концерт зали қарсаклар зарбидан ларзага келди десак ҳам муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовнинг дастурга келиши мухлисларга ажойиб мусиқий кайфият улаша олди. Хонанда ижросидаги «Сенинг кулишларинг» таронаси мухлислар томонидан жўрликда куйланди.
Аброр Бахтиёрович ҳамда Ҳасан ва Ҳусан триосидаги Азаматнинг биргаликдаги Куйни топ деб номланган кўрсатувга тақлидан тайёрлагнагн саҳна кўриниши мухлислар томонидан жуда ҳам кўтаринки кайфият билан кутиб олинди. Бу кўриниш учун мухлислар орасидан кўнгилли иштирокчилар саралаб олинди ва улар ўзларига топширилган вазифани аъло даражада уддалашди. Буни фақат ва фақат кўриш керак.
Бахтиёровичнинг илтимоси билан ёш хонада Бахтиёровичнинг волидаси учун «Она» деб номланган юракни ўртагувчи таронасини куйлаб берди. Бахтиёрович Шоҳзамондан ўзининг бошидан ўтган воқеалар асосида Отасига бағишлаб қўшиқ куйлашни илтимос қилган экан. Саҳнада ушбу қўшиқ ҳам жонли ижрода куйланди. Бундан ташқари ёш хонанда Шоҳзамон Бахтиёрович ҳаётидаги энг яхши кўрган инсони бувижони учун ҳам қўшиқ тайёрлаб беришга ваъда берди.
Бугунги кундаги энг хит тароналарга Бахтиёрович томонидан ажойиб, кулгуга бой клиплар тўплами тайёрланган бўлиб, бу клиплар катта мониторда намойиш қилинди. Мазкур саҳна кўриниши ҳам жуда яхши кутиб олинди.
«Бек» доирачи йигитлари ҳамда Бахтиёровичнинг биргаликда тайёрлаган саҳна кўриниши эса бу йўналишда ажойиб янгилик бўлди.
Концерт дастури узоқ давом этган бўлишига қарамасдан мухлислар дастурни охиригача кўтаринки кайфият билан томоша қилиб ўтиришди. Аброр Бахтиёрович мухлисларнинг диққатини баланд нуқтада ва кўтаринки кайфиятда ушлаб тура олди.
                                                          

 

Яндекс.Метрика