У нас есть только
оригинальные песни

Адель Португалиядаги концерти вақтида ўз қўшиғи сўзларини унутиб қўйди

calendar 26.05.2016
1859

Британиялик хонанда Адель Португалиянинг Лиссабон шаҳридаги концерт чоғида ўз қўшиғи сўзларини унутиб қўйди, деб хабар беради The Mirror.

Хонанда Million Years Ago таронасини куйлаётган маҳал унинг матнини ёддан чиқарди.

"Бундай кутилмаган вазиятда санъаткор ваҳимага тушиб, ўзини йўқотиб қўйиши мумкин эди, бироқ Адель ўзини профессионалдек тутди", дея қайд этади газета.

Хонанда кулганича, ўз мусиқачиларини тўхтатди ва  цензура талабларига жавоб бермаган ҳолда хатосини изоҳлай кетди.

"Мен аввалига нақорат ўрнига куплетни айтиб юбордим. Мени кечиринглар", — дея изоҳлади Адель.

Нашрнинг ёзишича, хонанда бу ҳолатда узр сўрамаса ҳам бўлар эди, чунки томошабинлар унинг хатосини тўғри қабул қилишди.
Бу Аделнинг қўшиқ сўзларини биринчи маротаба унутиб қўйиши эмас. Шунга ўхшаш воқеа 2011 йили Бостонда ҳам содир бўлган.

Яндекс.Метрика