loading...

 

Adiz Rajabov ayni damda nimalar bilan band?


Ўзбек киносининг махоратли актёрларидан бири, ўзининг бир-биридан қизиқарли образлари билан халқимиз назарига тушган киноижодкор Адиз Ражабов бугунги кунда нималар билан банд? Актёр иштирок этган қайси фильмлар катта экранларга чиқиш арафасида? Айни дамда қандай фильмларда роль ижро этмоқда? Барча саволларга жавоб топиш мақсадида Адиз Ражабов билан боғландик.

"Яқинда премьераси кутилаётган фильмлардан "Устюртга йўл” картинаси, "Мехмонхона” сериалини айтиб ўтишим мумкин. "Устюртга йўл” фильми ҳақида тўхталадиган бўлсам, унда Акбархўжа Расулов, Наргиза Салмонова ва бошқа ўзбек ҳамда қорақалпоғистонлик актёр ва актрисаларни кўришингиз мумкин. Картина воқеалари Устюрт чўлида қурилган Нефткимёвий завод ва мазкур заводга ташриф буюрган талабалар атрофида бўлиб ўтади. Биламизки бу завод Ўрта Осиё бўйича биринчи марта Кореа билан ҳамкорликда амалга оширилаётган йирик лойиҳа ҳисобланади. Шу сабабли картинанинг бир қисми Кореанинг Сеул шахрида бўлиб ўтди. Бу фильмда иккинчи даражали ролни ижро этганман.

"Меҳмонхона” телесериали эса "Ёшлар” телерадиоканали буюртмасига биноан "Ўзбектелефильм” Давлат унитар корхонаси томонидан суратга олинган йигирма қисмдан иборат телесериал ҳисобланади. Мазкур сериалнинг режиссёри Акром Исаков бўлиб, сериал воқеалари пойтахтимизда жойлашган меҳмонхоналарда бўлиб ўтади.

Айни дамда суратга тушаётган картиналаримиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, Санжар Шодиевнинг "Танҳо юлдуз” деб номланган фильмида бир қатор актёрлар ва актрисалар билан бирга роль ижро этмоқдамиз. Айни дамда суратга олиш ишлари қизғин давом этмоқда. Қолаверса, Ёлқин Тўйчиев сценарийси асосида суратга олинаётган "Артист” ситкомида ҳам қизиқарли образлардан бирини яратяпман.” – дейди ижодий янгиликлари билан бўлишаётган маҳоратли актёр Адиз Ражабов.

Демак, тез кунда севимли актёрингиз иштирокидаги бир нечта картина ва сериалларни томоша қилиш имкониятига эга бўласиз. Шундай экан, кузатишда давом этинг.


Комментарии (1) | Добавить: 27.08.2015

1. MANKENT (27.08.2015 21:14)
Haa omad kinolarni kutib qolamiz
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi
Sobiq ittifoqning birinchi va so'nggi prezidenti Germaniyadagi villasini sotuvga qo'ydi
Skype’ning "yengillashtirilgan" versiyasi taqdim etildi
Xorazmda GM Uzbekistan xodimlari hibsga olindi
Instagram 10ta suratni 1ta postda chiqarish imkonini yaratdi
Urganch-Xiva temir yo'li qachondan ishga tushirilishi ma`lum bo'ldi
Toshkent shahrida pensionerlarga bir oyda jami qancha naqd pul to‘lanadi? Javob — bitta rasmda
O'zbekistonda spays narkotik moddaga tenglashtiriladi
O'zbekistonda xorijiy tillardagi yangi telekanal ochiladi
O'zbekistonda yangi sud: u yerga davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari ustidan shikoyat qilish mumkin
Islom Karimov haqida badiiy film suratga olinadi
Chor Minor - Chor minor chor atrofi suv minor
Nega ayollarning erkaklarga nisbatan do'sti ko'p?
Samsung ta’mirlangan Galaxy Note 7 smartfonlarini sotuvga chiqaradi
Haqiqiy iPhone’ni qalbakisidan qanday ajratish mumkin?