У нас есть только
оригинальные песни

Афғонистонда бўлиб ўтган аёвсиз жангларда йирик қурбонлар берилди

calendar 27.08.2016
2084

Афғонистон хавфсизлик кучлари Жани Кхел туманида олиб борган аёвсиз жангларда 50 нафар ходимидан айрилган. Толибон ҳаракати сафида ўлдирилган жангарилар сони 200дан ошган. Бу ҳақда, мамлакатнинг Пажвак агентлиги маҳаллий маъмурият вакили Тож Муҳаммад Мангалга асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Аввалроқ, маҳаллий ҳукумат 30 нафар ҳуқуқ идоралари хизматчиси қурбон бўлгани ҳақида баёнот берганди. 

"Толибон" радикал гуруҳининг 1,2 мингга яқин жангариси 26-август куни кечқурун Покистон билан чегарадош Жани Кхелга ҳужум қилиб, бшу билан бирга, улар, катта миқдорда қурол-яроғларни эгаллаб олгани ва ҳарбийларни ўлдирганини таъкидлашди. 

Мангалнинг сўзларига кўра, жанг вақтида толибларнинг покистонлик дала қўмондони Ҳафиз Рашид ҳам ўлдирилган. Толибон жангарилари эса, маҳаллий ИИВ бўлимининг бир неча автомобили ҳамда қуролларини эгаллаб олган. 

Ўз навбатида Нақиб вилояти губернатори матбуот котиби Аҳмад Аталнинг айтишича, полиция бўлинмаси ва ҳуқуқ идораларининг бошқа ходимлари Чамкани уездига чекиниб, Жани Кхелни жангарилардан озод қилиш режасини муҳокама қилишмоқда. 

Яндекс.Метрика