У нас есть только
оригинальные песни

Африкада сариқ безгак авж олмоқда

calendar 13.04.2016
896

СНН телеканалининг хабарларига қараганда, юқумли вирусли сариқ безгак касаллиги Анголада юзлаб кишиларнинг ёстиғини қуритишга улгурган. Айни пайтда эпидемия қамрови кенгайиб, қўшни Конго давлатига ҳам тарқалмоқда. Бу ерда сариқ безгак аллақачон 21 кишининг умрига зомин бўлган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Конго демократик республикаси маъмуриятига таянган ҳолда шу ҳақда баёнот берди.

Унга кўра, шу йилнинг январь-март ойларида Конгода 151 киши ушбу хасталик билан гумон қилиниб шифохонага ётқизилган. Касалликка оид айрим ҳолатлар Конгонинг Ангола билан чегарадош ҳудудларида қайд этилгани сариқ безгак айнан Анголадан кириб келган дейишга асос бўлмоқда.

Анголадаги вазият эса бунданда аянчли аҳволда. Ушбу ҳафтада бу ерда камида 225 киши сўнгги 30 йилдаги энг даҳшатли эпидемия қурбони бўлишди. Ўлим ҳолатларининг аксарияти Ангола пойтахти Луандада қайд этилган.

Шунга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Анголага бориб қайтаётган сайёҳлар воситасида эпидемиянинг жаҳон миқёсида кенг тарқалишидан хавотир билдирмоқда.

Яндекс.Метрика