У нас есть только
оригинальные песни

Ҳафтада неча кун ишлаш керак?

calendar 22.06.2016
1759

Кўпчилик қанча кўп ишласам, шунча катта омадга эришаман, деб ҳисоблайди. Бироқ бу фикр нотўғри эканини ҳамма ҳам сезавермайди.

Кўплаб инсонлар ҳафтасига 50, 60, баъзан эса 70 соатлаб ишлашади ва иш жойини иккинчи уйга айлантириб олишади. 

Меҳнат психологияси соҳаси эксперти К. Андерс Эрикссон ўтказган кўп тажрибалар инсонлар фақат 4-6 соат давомида сермаҳсул ишлай олишини тасдиқлади. Меҳнат жараёнининг энг юқори палласи ўтгач, одамлар ишдан азият чека бошлайди. 

«Ходимлар юқори самарадорликдан кейин ҳам максималь концентрация билан ишлашлари мумкин. Айниқса, раҳбарлар буйруқ берганида. Бироқ бу ҳолатда аҳмоқона одат шаклланиб қолади — улар ҳаттоки юқори фаоллик даврида ҳам бошлиқларининг топшириқларини кутишга одатланиб қолишади», — дейди Андерс Эрикссон.

Иш ҳафтасини қисқартирган раҳбарлар ходимларнинг ҳам моддий, ҳам руҳий томонлама кўпроқ ишга ёндошувларини кузатишди. 

Treehouse компанияси бош директори Райан Карсон 2006 йилда 32 соатли иш ҳафтасини жорий қилди. Унинг қайд этишича, ходимлар янада самаралироқ ва қувноқ бўлишни бошлаган. 

Карсоннинг сўзларига кўра, компанияда ўзгартиришлар амалга оширилгач, у аввалгидек ривожланишда давом этган, даромадлар миллион долларга баҳоланган ва ходимлар хурсандчилик билан ҳар куни ишга ташриф буюришган. 

Худди шундай ҳолат веб-дизайн ишлаб чиқарувчи Reusser Design компаниясида ҳам кузатилган. 2013 йилда улар тўрт кунли иш ҳафтасини жорий этишди. Компания асосчиси Нейт Рейсер шундай дейди: «Ҳаттоки, улар жума куни ҳам қўшимчасига ишга келишса ҳам, уларнинг иш салоҳияти, самарадорлиги ортган. Сиз тасаввур ҳам қила олмайсиз, одамлар дам олиш кунигача барча лойиҳаларни тугатишга улгуриш учун қандай ҳаракат қилишади».

 

Қисқарган ўқув ҳафтаси бўйича тажриба Колорадонинг тўртинчи ва бешинчи синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди. Ҳафтада 5 кун таҳсил олган ўқувчилар бошқалар билан солиштирганда математика бўйича кўрсаткичи 12 фоизга, ўқиш бўйича эса 6 фоизга ортган. 

«Бу болалар бутун машғулот давомида диққатни бир ерга жамлашлари учун ажойиб ғоя», — дейди Андерс Эрикссон. Айниқса бу диққат маркази билан муаммоси бўлган талабалар ва ўқувчиларга тегишли. 

2008 йилда Америкадаги молиявий инқироз авжига чиққанида собиқ губернатор Юти Жон Хантсмен иш ҳафтасини ташкиллаштириш режасини амалга оширди. 

Деярли 75 фоиз давлат ходимлари тўрт кунли иш ҳафтаси ва 10 соатли иш кунига ўтишди. Бу эса бинодаги иситиш, совутиш ва электроқувват ҳаражатларини қисқартиришга ва ходимларнинг маънавий руҳиятини оширишга ҳисса қўшди. Одамлар қўшимча дам олиш кунидан завқ олиб, тирбанд кўчалар бўйлаб ишга бориш заруриятидан ҳалос бўлишди.  

Шу сабабли компаниялар учун иш соатини камайтириш ҳар томонлама яхши самара беради.

Яндекс.Метрика