У нас есть только
оригинальные песни

Agar me'yoridan kam suv ichsak...

calendar 04.06.2015
2232

Чанқаганда бир пиёлагина муздек сув сипқоришдек маза ҳолат дунёда бўлмаса керак. Оддий сув газланган сув ёки кофега қараганда яхшироқ роҳат олиб келади. Шунга қарамай аксари одамлар ўз таналарига зарур ҳисобланмиш, етарлича сув ичишмайди. xabardor.uz сизга айтмоқчи бўлган қуйидаги ҳолатларни ўзингизда ҳис этсангиз, унда дарров вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилинг. 

1. Оғзингизда қуруқлик ҳис этасиз

Бу жудаям аниқ симптом ҳисобланади. Албатта, бундай ҳолатни бошингиздан кечиришингиз ҳамоно бирор-бир суюқлик ичишга ҳаракат қиласиз. Аммо ширин ичимликлар катта муаммони вақтинчалик ҳал этувчи омиллар ҳисобланишади. Оддий сув эса оғиз ва томоқ йўлларидаги ёғларни ювади, шиллиқ пардаларни ҳуллайди ва уларнинг намлигини узоқ вақт сақлаб туришда сабабчи бўлади.

2. Терингиз қуруқлашган

Тери — танангиздаги энг катта орган ҳисобланади ва унга ҳам маълум миқдорда намлик зарурдир. Қуруқ тери — баданнинг тўла сувсизланишидан дарак беради ва жиддий муаммоларга замин яратади. Баданда сув етишмаслиги, ўз навбатида, тер етишмаслигига олиб келади. Терлаш — кун давомида баданда йиғиладиган ифлосликларни ва ёғларни ташқарига чиқариб ташловчи жараён ҳисобланади. Бунинг чораси эса жудаям оддий —  кўпроқ сув ичиш керак.

3. Ҳаддан ташқари чанқоқликка дуч келасиз

Бу оғиз қуришига ўхшаш ҳолат эмас. Бу ҳудди бўкиб алкоголь ичгандан кейинги ҳолатга ўхшайди. Ҳеч бир суюқлик ёрдам бера олмайди. Спиртли ичимликлар танага ўта чанқоқлик олиб келади, мия ҳудди SOS сигналларига ўхшаш ёрдам кучи сўрашни бошлайди. Унинг чақириғига жавоб қайтаринг, чунки организмингиз нима сўраётганини яхши билади.

4. Кўзларингиз қуруқлашганини ҳис этасиз

Етарли миқдорда сув ичмаслик кўз томирларининг қуришига олиб келади. Сув етишмаслиги оқибатида кўз ёши каналлари қурийди. Бу эса кўзимиз учун бир қатор ёқимсиз ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин, айниқса, сиз контакт линзаларидан доимий равишда фойдаланаётган бўлсангиз.

5. Бўғинларда оғриқ сезасиз

Бўғинларимиз ва айрим дискларимиз 80 фоиз сувдан ташкил топган. Бу суякларимизнинг тўғри ва яхши ҳаракатланишига сабабчи бўлади. Организмдаги намликни тўғри ушлай билиш, бирдан ва тез ҳаракатлар вақтида, масалан, югуриш, сакраш ва бошқа ҳолталарда бўғинларимизнинг яхши ҳаракатланишига сабабчи бўлади.

6. Мускуллар ҳажми тораяди

Мускулларингиз ҳам сувдан ташкил топган. Шу боис организмда қанчалик сув кам бўлса, мускуллар ҳажми ҳам шунчалик кичкина бўлади. Ўз вақтида сув ичиб туриш, машқлардан сўнг ҳам чанқоқни босиш нафақат танани роҳатлантиради, балки жисмоний машқлардан сўнг пайдо бўладиган оғриқларни даф этишга сабабчи бўлади.

7. Беморлигингиз узоқ давом этади

Сув доимий равишда танадаги захарларнинг чиқиб кетишига сабабчи бўлади. Органларимиз ҳудди ягона механизмдек ҳаракат қилади, аммо сувсиз бу нарсага эришиш қийин. Организм ўзи истагандек, муттасил ҳаракат қила олмайди. Натижада танамизда салбий ўзгаришлар кузатилади, мисол учун, у қондаги сув миқдорини "симириш”ни бошлайди. Бу ҳам, ўз навбатида, дард ҳисобланади.

8. Ўзингизни ҳорғин ва уйқисирагандек ҳис этасиз

Агар тана қондан сув "қарз олиш”ни бошласа, бу ўринда, аввало, кислород етишмаслиги келиб чиқади. Бу эса чарчаш ва уйқисарш ҳолатини келтириб чиқаради. Кунлар кунларга уланиб, ҳорғинлик миқдори ошиб бораверади ва бора-бора қаҳва ҳам сизга ёрдам бера олмай қолади.

9. Очликни ҳис этасиз

Сувсизланган организм очликка сигнал юборишни бошлайди. Бу кун бўйи шаклланади ва тунда бирдан уйғониб кетасиз ҳамда музлатгич томон ўзингизни урасиз. Таом еганингиз ҳамон организмингиз ишлашни бошлайди ва тунда яхши дам оломайсиз. Сув эса организмни тозалайди, уни иссиқ тутади ва бошқа жараёнларга ижобий таъсир ўтказади.

10. Ошқозон билан боғлиқ муаммолар

Биз юқорида оғиз қуриши ва бунинг натижалари ҳақида сўзлаб бердик. Бундай ҳолат бутун ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир кўрсатади. Сувсизлик натижасида ошқозон деворлари тораяди ва ундаги кислота ички органларга таъсир ўтказади.

11. Сизда эрта қариш аломатлари пайдо бўлади

Танангиздаги етарлича сув миқдори танамизни меъёрда ушлаб туради ва қаришни секинлаштиради. Агар биз қаришни бошласак, сув ичишни кўпайтиришимиз зарур. Сувсизликнинг ташқи омилларини юзага чиққан белгилар орқали билиш мумкин, бироқ ички органлардаги салбий ўзгаришлар узоқ вақт давом этади. Бу каби салбий ҳолатларга учрамаслик учун ҳаётимиз давомида ҳар кунлик сув ичиш меъёрини сақлашимиз даркор.

12. Сиз мақолани айнан шу бандига қадар ўқиб чиқдингиз

Мақолани ўқиб чиққач, бошингиздан "бекорга кўп сув ичмасаканман-да?”, деган хаёл ўтдими? Тушкунликка тушманг ва ҳозироқ қўлингизга пиёла олиб, маза қилиб сув ичинг! Ичганга яраша, кўп ичинг, мўл ичинг.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.
Яндекс.Метрика