У нас есть только
оригинальные песни

Қайнонам ётоғимизга аралашаверади...

calendar 08.10.2016
6270

–     3 йилдан бери фарзанд кўролмаяпмиз. Эр-хотин биргаликда даволандик, фойдаси бўлмади.  Қайнонам ҳар икки гапнинг бирида шу ҳақда қистириб ўтади. Алам қилгани ётиб-туришимизгача аралашади. Келин бўлиб тушганимдан бери шу аҳвол, ётоқхонага кирганимиз ҳамон ё ўғлини, ё мени чақиртириб, турли баҳоналарни ўйлаб топади. Фарзанд кўролмаётганимизга шунинг ҳам таъсири борми, деб ўйлаб қоламан баъзида.

Л.Ф

Саволга психолог Моҳира ТЎХТАХОНОВА жавоб беради:

– Бундай вазиятда аввало, тинчланиб олиш зарур. Барча гина-қудуратларни унутинг. Қайнонангизга нисбатан янада хушмуомала бўлинг. Сизга нисбатан муомалалари ижобий томонга ўзгаргач, очиқ гаплашиб олишингиз мумкин. Фарзандсизлик муаммосига келсак, иқлимни ўзгартиришни ҳам бир ўйлаб кўринг. Маълум вақт бошқа жойда яшашингиз ҳам кутилмаганда бўйида бўлишингизга ёрдам берса, ажабмас. Ҳар ҳолда бу тиббиётда қўлланиладиган энг синалган усуллардан бири.

Яндекс.Метрика