АЁЛЛАРНИНГ ЭРКАКЛАР ҲАҚИДАГИ 4 ХАТО ФИКРИ

“Мен ўзимга душман эмасман” деган фикрда уйланган, ҳали ҳеч ким даҳо деб тан олмаган,  омадсиз эркак билан алоқа қилишни истамайсиз. Бу жуда мақтовга лойиқ одат. Ҳеч қачон бу фикрингизни ўзгартирманг, чунки бундан сизга ҳам ўша муносабатларга ҳам ҳеч қандай фойда бўлмайди, дейди “Lady.mail.ru” нашри.

Биринчи хато фикр: “Ундан яхшисини тополмайман”

Психологларнинг фикрича, ўзига ишонмаган, ҳаётида юз берадиган хатолар масъулиятини бировларнинг бўйнига ортадиган  аёлгина шундай қарорга келади. Бу тарзда қурилган турмуш муҳаббат эмас, қўрқувга асосланади. Ахир бирор нарсани хато қилиб қўядиган бўлса, аёл ёлғиз қолишдан қўрқади ва эрининг ҳақоратларига, зулмига, лоқайдлигига кўниб яшайверади.

Нима қилиш керак?  Бу камчиликдан қутулиш учун аёл ўзига паст баҳо бермаслиги ва ҳурмат қилиши лозим. Ҳаёт оқимида ёлғиз сузишдан қўрқмаслиги керак. Бунга ўзи меҳнат қилиб, пул топиш ҳам киради.

Иккинчи хато фикр: “Эркакларга фақат жинсий яқинлик муҳим”

Аёллар айнан шу фикр билан яшовчи эркакка дуч келганда шундай хаёлга боришади. Аслида эркак киши учун нафақат жисмоний яқинлик, балки руҳий яқинлик ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.

Нима қилиш керак? Ҳамма эркаклар ҳақида юқоридаги фикрга боришни бас қилиш лозим. Уларнинг ҳам ҳис-туйғулари борлигини унутмаслик керак.

Учинчи хато фикр: “У менсиз яшай олмайди”

Аёлнинг бу фикрига қўшилган эркак “Ҳа, мен сенсиз яшай олмайман”, деганча хотиржам диванга чўкади ва осонгина ўзининг бурчини сизнинг бўйнингизга илиб қўяди. У шу ўтирганча, дивандан туришни истамай қолади, бирор нарсага қўл урмоқчи бўлса, хато қилишдан, йиқилишдан, адашиб қолишдан қўрқадиган болакайга айланади. Бу пайтда эса рафиқаси елиб-югуриб, ҳам аёллик, ҳам эркаклик вазифаларини бажараётган бўлади. Ҳеч қачон эркак кишига ёш болага қарагандай қарамаслик керак. Вақти-соати келиб, аёл бундай муносабатлардан чарчайди, ўзига “Нима учун фақат мен елиб-югуришим керак?” деган саволни беради. 

Нима қилиш керак? Вазиятдан чиқиш учун аёл аввало эркакка ёш бола деб эмас, ақли-ҳуши жойида, катта одам деб қараши лозим. Унинг ожиз томонларини эмас, балки қобилиятини, истеъдодини ҳам кўра олиши, айнан эри ҳал қила олиши мумкин бўлган муаммолар ечими бўйича маслаҳат ва ёрдам сўраши лозим бўлади.

Тўртинчи хато фикр: “У ўзгаради”

Аёллар нимагадир тўйдан кейин турмуш ўртоғининг ўзгаришига ишониб яшашади. Бунга умид қилиш нафақат бефойда, балки адолатдан эмас. Жинсидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг ўз хоҳиш-истаклари, қизиқишлари бўлади. Агар тўйдан кейин аёл эрига “Мени ростдан ҳам севадиган бўлсангиз, ўзгаришингиз лозим”, дейдиган бўлса, “Агар сен мени севадиган бўлсанг, қандай бўлсам, шундайлигимча сев!” деган жавобни эшитади.

Нима қилиш керак? Муҳим саволларга жавобни муносабатлар чуқурлашмасдан илгари топиш лозим. Аёл тўйдан аввал бўлажак турмуш ўртоғи билан бу масалани муҳокама қилиши, баъзи одатларини ташлаши лозимлигини тушунтириши ва келишиши лозим бўлади. Дунёда идеал одам йўқ, бундан аёл ҳам мустасно эмас. Ҳукмронлик, зўрлик асосида оила қуриб бўлмайди. “Тўйдан кейин ўзгартириб оламан”, деган фикрни хаёлдан чиқариб, уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишга ўрганинг.


Комментарии (0) | Добавить: 22.04.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli
Uyda muzdekkina yaxna choy tayyorlaymiz
Mail.ru Group yangi messenjerni ishga tushirdi
Farrux Zokirov: Botir akam — ijodiy vijdonim
Tailand poytaxti kuchli jala tufayli suv ostida qoldi
Shavkat Mirziyoyev Shayxontohur tumaniga tashrif buyuradi
Xorazmda “Paynet” shoxobchasini “tozalab” ketgan yigitlar ushlandi
Chilonzorda Magnit supermarketi ochildi
So'ngi qo'ng'iroq! Salom yangi hayot! Bitiruvchi-2017
«Axborot», «Davr» va «Poytaxt» informatsion dasturlari yopiladi
Toshkent moliya institutiga yangi rektor tayinlandi
Yakka tadbirkorlar plastik kartalardan Click tizimi orqali to'lovlarni amalga oshirishi mumkin
Qog'oz shaklidagi mehnat daftarchalari berilishi to'xtatiladi
Messi ortidan Ronalduga ham qamoq jazosi tahdid solmoqda
“Tun” tadbirlari davomida 40dan ziyod qimorxona aniqlandi
GM Uzbekistan avtomobillari narxlari oshishi kutilmoqda
«O'zbekgidroenergo»ga rahbar tayinlandi
Umra ziyoratchilari uchun yangi reyslar e'lon qilindi
“O'zbektelefilm” boshqa binoga ko'chib o'tdi
Qodirov Checheniston maktablarida bitiruv kechalarini o‘tkazishni taqiqlashni yoqlab chiqdi
«O'zbeknavo» o'rnida tashkil etilgan davlat muassasasiga rahbar tayinlandi
Keyingi bekat - ayriliq!
Ter hididan halos bo'lishning 5 chorasi
Barmoqlar orqali kayfiyat va organizmni boshqarish usullari
Markaziy bank raisi Fayzulla Mullajonov vafot etdi
Baland poshnada to‘g‘ri yurish qoidalari: 7 maslahat
Samsung o'ta noyob displeyni namoyish etdi
Otabek Mirzayevdan dan Premyera
Ummon guruhi sudga berilmoqda. Sabab?
O‘zbekiston va AQSh prezidentlarining barcha uchrashuvlari