У нас есть только
оригинальные песни

Аёлларнинг узоқ умр кўриши сабаблари

calendar 22.05.2015
2613

Ер шарининг қайси нуқтасини олиб кўрмайлик, мазкур вазиятга дуч келамиз: аёлларнинг умр кўриш давомийлиги эркакларникига қараганда узунроқ. Агар Европани мисол тариқасида оладиган бўлсак, ҳаёт давомийлиги ўртасидаги фарқ уч ва олти йил орасида эканлигига гувоҳ бўламиз. Шарққа қараб ҳаракатланамиз: ушбу кўрсаткич етти-саккиз йил орасини ташкил қилишини кузатишимиз мумкин. Россия, Белорусь ва Литвада бу рекорд натижага етган ва яқин йиллар ичида фарқ ўн беш йилгача етиши мумкин. Ҳар нима бўлганида ҳам, ноқулай бир вазият юзага келмоқда: кучли жинс эгалари ҳаёт қуёши ботишига қараб йўналганида у қадар қудратга эга эмасликларига гувоҳ бўламиз. Олимлар бу саволни ҳам четлаб ўтишмади ва шундай қарорга келишди: эркаклар турли биологик сабаблар ва ҳаётда яшаш услуби туфайли узоқ умр кўришга мойил эмаслар. Масаланинг иккинчи эса эркаклар зарарли одатлар ва мантиққа тўғри келмас амалларини бажаришади. Қуйида келтирилган икки жинс орасидаги фарқларга қарамасдан шуни хулоса қилиш мумкинки, аёллар қанчалик заиф бўлишларига қарамай, эркакларга нисбатан кўпроқ умр кўришади.

 

Барчаси она қорнида бошланади

Идеал натижа бўйича дунёга келган ўғил болалар сони қиз болалар сонига қараганда 2,5 баравар кўпроқ бўлиши керак, бироқ ҳақиқат нуқтаи-назаридан олиб қараганда ўғил болалар организми туғулгунига қадар она қорнида юзага келадиган инфекция ва бошқа синовларга нисбатан кураша олмайди. Бу эса "ўғил бола-қиз бола” пропорциясини 1:1 кўрсаткичга етказади. Шу билан бирга эркаклар ўпка ва мия каби органларнинг яхши ривожланмай қолишига кўпроқ дучор бўлишади, чунки уларнинг организми аёлларникига қараганда секинроқ ривожланади.

Х-омил

Маълумки, бола организмимиздаги белгиларни мерос қилиб олиши хромосомаларга боғлиқ. Соғлом организм жинсий ҳужайралари 23 та жуфтликка, улардан 22 таси асосан бир-бирига ўхшаш бўлади, охиргиси эса жинсга қараб фарқланади: аёлларда иккита Х хромосома, эркакларда эса битта Х ва битта Y хромосома бўлади. Шунинг учун X ваY хромосомаларга эркак ва аёл хромосома номлари берилади. Баъзи тадқиқот натижалари бўйича эркакларда Х хромосомаларнинг етишмаслига уларнинг кам умр кечиришига сабаб бўлиши исботланган.

Агар эркаклар қалтис амалларни содир этганларида, уларнинг сони мавжуд кўрсаткичга қараганда кўпроқ бўлар эди. 


Генетик материал сақлаш мақсадида

Бошқа илмий фикрлар орасида яна бир тахмин мавжуд: аёл киши авлодни давом эттириш вазифасини бажаргани сабабли эволюция унинг ёнини олиб, унга бир неча ҳимоя механизмларини жорий қилган. Айнан улар аёлларнинг узоқ умр кўришини таъминлайди, шунинг учун унинг генетик материали эркакларникига қараганда кўпроқ ҳимоя қилинган. Шахсий имкониятларини тўғри баҳолай олмаслик илдизларини ҳам биология ва анатомиядан қидириш лозим: таваккалчиликларни ўлчаб, масъуллик масалаларига жавоб берадиган мия ҳужайралари эркакларда аёлларга қараганда камроқ ривожланган. Бу эса эркакларни жасоратга йўлловчи куч мантиққа қараб иш тутмаслик эканини англатади.

 
Юрак касалликлари

Юрак касалликлари жинс танламайди – аёллар ҳам эркаклар ҳам унга баравар кўрсаткичда мойил бўлишади. Бироқ эркакларда мазкур касалликлар 30-40 ёшда "пишиб етилса”, аёлларда эса 10 йил кечроқ кўзга ташланади. Бунинг сабаби эса аёллар организмидаги эстрогенга боғлиқ – айнан у туфайли 40 ёшли аёллар қон томирлари 30 ёшдаги эркаклар томирлариникидек кўринишда бўлади ва аёлларни турли юрак касалликларидан ҳимоя қилиб, ўз функцияларини кўпроқ сақлаб қолади.

 
Зарарли одатлар


Аёллар ва эркаклар орасидаги алкоголь ва никотинга тобелик бўйича статистика маълумотлари сўнгги йилларда эркакларга ён босаётганига қарамай, мазкур зарарли одатлар ҳамон эркакларга хос салбий хусусиятлар бўлиб қолмоқда. Мазкур одатларнинг қанчалик зарарли эканини ҳақида батафсил маълумот бериш шарт эмас, тамаки қутисидаги ёзувнинг ўзи кифоя.

 
Бир хилда тақсимланмаган зўриқишлар

Эркакларнинг ишда дуч келадиган жисмоний ва руҳий зўриқишлари ўта сокин, баъзида эса умуман ҳаракат қилмай компенсация қилинади. Бундай тезкор алмашинув соғлиққа зарар келтиради, ишдан кейин уй юмушлари билан банд бўладиган аёллар эса бу борада мамнун бўлишлари керак, мутахассислар айнан шу графикни фойдали, деб ҳисоблайдилар.

 
Жавобгарлик


Эркакларга юкланадиган вазифалар уларнинг соғлиги ва ёшига кескин пропорционалдир, буни раҳбар эркаклар мисолида ҳам кўришимиз мумкин – на ойлик маош ҳажми, на шахсий хона уларнинг кундалик масъулияти тўғри келадиган қўшимча умр кўриш йилларини қўшиб беролмайди. Шу билан бирга аёллар томонидан бажариладиган ишлар муҳим қарорларни қабул қилишни талаб этмайди, шунинг учун ҳаётни қисқартирадиган руҳий зўриқишларнинг содир бўлиш кўрсаткичи эркаклардагига қараганда анча камроқ.

 
Эркаклар орасида тарқалган зарарли одатлардан яна бири бу – муаммоларни ичга ютишдир, мазкур руҳий жасорат эвазига эрта ўлим содир бўлиши мумкин. Аёллар эса тақдирдан нолиш ва шикоятлар масаласида ўзларини ушлаб туришга камроқ мойил бўлишади, айнан шунинг эвазига қўшимча йилларга эга бўлишади. Яқин ижтимоий алоқалар руҳий зўриқишларда аъло даражадаги терапевтик таъсир кўрсатади, шунинг учун эркак ва аёл бир-бирини қўллаб-қувватлаган никоҳларда ҳар иккала жуфтлик узоқ умр кўриши кузатилади.

 
Соғлиққа бўлган алоҳида эътиборв

Охир-оқибат аёллар ички оғриқларга аҳамиятлироқ бўлишади ва дарҳол шифокорларга мурожаат қиладилар. Эркаклар учун эса соғлиқ ҳеч нарса эмас, касалхонага боришда қўрқиб, оғриқларни онгсиз ҳолда пасайтирадилар. Ботирликнинг зарари йўқ, бироқ қандайдир "оддий шилиниш” қайтариб бўлмас оқибатлар келтириши мумкинлигини ҳам ҳисобга олиш лозим.
Manba: xabardor.uz
Яндекс.Метрика