У нас есть только
оригинальные песни

Ҳаёт учун ҳавфли бўлган 10 та касб

calendar 27.06.2015
2988

Ҳафтасига 5 кун 8 соатдан тўрт девор орасида ўтказадиган офис ишчиларининг кўпчилиги учун экстримал касбларнинг борлиги ҳақида эшитишнинг ўзи ақлсизликдек туюлади. Ўз навбатида, экстрималлар, кун бўйи стол ёнидаги курсида ўтириб, иш куни давомида ўз ҳаракатчанликларини тор йўлакча бўйлаб хонадан хонага юриш билан чегаралаб қўйишдан кўра кучли тўлқинлар билан олишишни ёки тикка кўтарилган тоғ чўққиларини забт этишни маъқул кўрадилар.

Бу экстримал инсонларни ўз ҳаётларини хатар остига қўйишларига нима мажбур этади? Пулми ёки ўткир ҳиссиётга бўлган чанқоқликми? Навбатдаги мақолани ўқиб чиқиб ўзингиз керакли хулосани чиқаришингиз мумкин. Балки яна кимдир мақоладаги касблардан ўзларига ёқадиганини танлаб олишлари ҳам мумкин.

Маълум бўлишича тимсоҳларнинг ҳам психоаналитик (руҳшунослари) бўлар экан. Аммо сеанслар тимсоҳлар билан одатдагидек шинам хонада, чарм диванда ва қулай курсида ўтказилмайди. Тимсоҳлар руҳшуносининг вазифалари тимсоҳларни соҳил бўйига алдаб чақириб, уларнинг хатти-ҳаракатини кузатишдан иборат. Бу борадаги изланишлар натижаси йиртқич рептилия бўлмиш тимсоҳларни ўйинқароқ эканлигини кўрсатди. Тимсоҳларнинг ўйинқароқлиги яхши аммо бу билан улар ҳаёт учун бехатар дегани эмас. Ушбу йиртқичларнинг жағлари орасида ўлимини топганлар саноғи бўйича ҳисобни ҳеч ким олиб бормаётган бўлсада, ҳар йили улар юзлаб (агар минглаб бўлмаса) одамларни дунёдан кўз юмишларига сабаб бўлмоқдалар. Умуман олганда тимсоҳлар руҳшуноси касби ҳаёт учун хатарли бўлиб, уларнинг ойлик даромадлари 5 200 АҚШ долларига тенг. Бу қиймат таваккал қилишга арзийдими йўқми буни ҳар бир экстрималнинг ўзи ҳал этиши лозим.

Қўрқинчда пўртана ва довуллардан қочаётган одамлар кўпчиликни ташкил этган бир вақтда, табиий офатларнинг марказига ўзларини урадиганлар ҳам топилади. Тўфонлар овчилари бўлмиш бу инсонлар учун хатарли бу ҳолат шунчаки хобби. Метролог олимилар ва журналистлар ҳаётларини касбий мажбуриятлари сабабдан таваккалига хатарга қўядилар. Бунинг учун улар ойига 5 100 АҚШ доллари атрофида маош оладилар.

Кўпчилик нонушта учун сули ёрмасига сут қўшадилар. Хозир биз тилга оладиган касб эгаларининг ишлари ҳам шунга ўхшаш фақат, улар идишга сутни эмас илон заҳрини қўшадилар. Маълумки, илон заҳари ҳаёт учун жуда ҳам хавфли, аммо ундан зидди заҳар тайёрланади. Шунингдек, судралиб юрувчи ушбу йиртқич заҳридан тиббиётда қатор касалликларни даволашда фойдаланилади. Илон заҳарини олиш жараёнида овчилар унинг бошидан ушлаб, идиш оғзидаги резина қопқоқни тишлатадилар. Илон заҳрини бошқа усулда яъни, йиртқичнинг миясига ток юбориш орқали ҳам олиш мумкин. Заҳар овчиларининг ойлик маошлари ўртача ойига 2 500 АҚШ долларига тенг.

Самолётдан парашутда сакрайдиган шоввозларга бир неча юз доллар тўланиши мумкин аммо, ойига 2 000 АҚШ долларигача маош олиш учун парашютда сакраш спорти бўйича инструктор бўлиб ишлаш ва ҳар куни бу вазифани бажариш лозим бўлади.

Аквалангист касби ойига 4 900 долларгача маош олишга ёрдам беради. Бу касб қизиқарли бўлиши билан бирга хатарли ҳамдир. Айниқса, ғорда дайвинг билан шуғулланадиганлар ҳаётларини хатарга кўпроқ қўядилар.

Ёнғин маказига парашютда сакраб оловни ўчирадиганларни парашютчи-ўт ўчирувчилар деб атайдилар. Бу касб парашют спортининг инструктори касбидан анча хатарлироқ. Сабаби парашютчи-ўт ўчирувчилар учун қўнишга етарли жой бўлмайди. Оловга қўнгандан кейин ҳам нима бўлиши мумкинлиги ўйламасдан иложимиз йўқ. Оловни парашютда сакраб забт этишни маъқул кўрадиганлар учун ойига ўртача 2 700-2 800 АҚШ доллари тўланади.

Молиявий жиҳатдан Сафари бўлаб сайрда йўл бошловчилик қилдирадиган касбга тенг келадигани йўқ. Бу касб билан шуғулланадиган инсонларнинг ойлик маоши 6 000 долларгача. Ушбу қийматдаги маош учун йўл бошловчилари цивилизациядан узоқ жойларда турли жониворлар ва асабий сайёҳлар билан ишлашига тўғри келади.

Голливуд актёрлари хатарли трюкларни бажаришлари учун уларга етарли тўлашмайдиганга ўхшаб кўринса ажаб эмас. Каскадёрлар кўпчилик экстримал касб эгаларидан бирмунча кўпроқ маош оладилар. Уларнинг ойлик меҳнат иш ҳақлари 5 900 долларга тенг. Бу касб эгалари адриналинга тўйишлари билан биргаликда машҳур юлдуз актёрлар билан яқиндан танишиб ҳам оладилар.

Ўтган йили Эверест чўққисига 4 минг нафардан зиёд одам кўтарилди. Бу кўрсаткич чўққига чиқишга отланган алпинистлар сонидан икки баровар кўпроқдир. Сайёҳларнинг кўпчилиги сайёранинг энг баланд нуқтасини якка ҳолда забт этишга отланадилар. Баълари эса чўққига ойига 5 000 доллар маош оладиган йўл бошовчилар ёрдамида кўтариладилар.

Энг хатарли касблар ўнталигини Рафтинг бўйича инструктор касби ёпиб беради. Улар кучли ҳиссиёт изловчиларини тоғу-тошдан оқиб ўтадиган дарёдаги машаққатли тўсиқларни забт этишга ёрдамлашадилар. Бунинг учун улар ойига 6 700 доллар ҳақ оладилар.

XABARDOR.UZ / Сарвар Исҳоқов тайёрлади.

Яндекс.Метрика