У нас есть только
оригинальные песни

Ҳаётдаги мураккаб вазиятларда асқотадиган 10 та қоида

calendar 20.08.2015
2573

Сиз ҳам бошқа машҳур компания ходимларига ўхшаб ҳаёт кечираётган бўлсангиз, яъни ҳар томондан сизга қўйилаётган талаблар ва уларнинг ҳар бирини ўйлашга вақтингиз мавжуд эмас. Бу ҳолатда қандай принциплар асосида иш кўриш ва улар ёрдамида тўғри қарор қилишни ўрганишимиз лозим.

Мана бу маслаҳатлар сизга ҳақиқий кўмакчига айланиши шубҳасиз:

1. Ҳаммани, айниқса, ўзингизни текширинг. Агар ҳақлигингизга ишонсангиз, қуйидагича савол беринг: "Бирор нарсани назардан қочирмаяпманми?” Агар вазифаларимизнинг ҳамма деталларигача аниқлаб олганимизда, ҳақиқий ҳаёт бошланар эди!

2. Мукаммалликка машаққатли кураш ёрдамида эришилади, бироқ қониқиш ҳисси узоқ вақт давомида сақланиб қолади. "Она йўлбарснинг курашувчан мадҳияси” китобининг муаллифи Эми Чуа ҳақ эди: мукаммалик тиғизликни хушламайди. Яхши ўйланган амалиёт зарур, қисқа муддатли қониқишни инкор этиб, қулай зонадан зудлик билан чиқишга ҳаракат қилиш зарур.

3. Ҳислар юқумли, шундай экан уларни текшириш керак. Ҳаётингиздаги энг яхши раҳбарни ёдга олинг. Унинг ёнида ўзингизни қандай ҳис этардингиз? Ёнингизда ҳамкасбларингиз ўзини айнан шундай ҳис қилишига ҳаракат  қилинг.

4. Иккилантирувчи вазиятларда ўзингизга савол беринг: "Агар максимум ҳаракат қилганимда қандай йўл тутардим?”. Тўғри йўл қандай эканлигини барчамиз ҳис этамиз, гарчи ундан қочиш истаги уйғонса ҳам. Агар мураккаб вазиятда идел Менингиз қандай йўл тутишини билмасангиз, сиз ҳақиқатан ҳам фахрланадиган инсон қандай йўл тутишини тасаввур қилиб кўришга ҳаракат қилинг.

5. Севимли иш билан шуғулланинг – балки пул ишлаб топарсан, балки йўқ, ҳар ҳолда бажарилган ишга севинасан. Қалбингиз амрига бўйсуниб, хазинага эришишингизга ишонманг. Бироқ хаётингиз бахтли кечади. Агар мазкур бахтга пул илова этилмаса, уларсиз яшаш имконсиз бўлса, у ҳолда захирадаги режани ишга солиш мумкин.

6. Эҳтиёжларингиз сиз ўйлагандек буюк эмас. Бутун умр давомида  иллюзада яшаймиз, нима қилсанг ҳам кам, қанча кўп бўлса шунча яхши. Бу кафолатланган афсус учун идеал рецептдир. Унинг ўрнига ўзингиздан сўранг: сиздаги мавжуд нарсалардан нима ҳаётингизни безайди-ю, қайсиниси  сизга сув ва ҳаводек зарур?

7. Ўзингизни борлигингизча қабул қилишга одатланинг, бироқ ўсиш ва ривожланишдан тўхтаманг. Бу ерда масаланинг ҳар икки томони муҳим: агар ўзингиза танқид кўзи билан қарамасангиз, кўнглингиз ҳотиржамликка эришади. Ўзингизни севинг, бу қўрқинч ҳиссидан халос этади, кутилмаган йиқилишларда ҳавфсизлик ёстиқчаси бўлиб хизмат қилади.

8. Маъно топилмайди, унга қадам-бақам, аста-секинлик билан эришилади. Истеъдод ва иштиёқингиз ўзингиздан бошқа инсонларга наф келтирганидагина маънога эришилади. Ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилиш ҳар куни янгидан туғилиб, бутун умр давом этадиган жараён.

9. Эътибор қилмаган нарсангизни ўзгартириш имконсиздир, сезишни истамаган нарсангиз эса ўз-ўзидан йўқ бўлмайди. Ўз-ўзимизни алдашга бўлган қобилиятимиз чексиз. Оғриқни камайтирувчи бир неча усул мавжуд: ўз-ўзини оқлаш ва одатий ҳолатга айлантириш, муаммони бартараф этиш, инкор этиш, унутиш. Бироқ ҳақиқат шундаки, ўзимизни алдамасдан, ростгўйлик билан орзуимиздаги инсон номидан ҳақиқий жавобни излаб топишимиз лозим.

10. Иккиланяпсизми – жавобгарликни ўз бўйнингизга олинг. Катталар айнан шундай йўл тутишади.

Ҳар бир инсоннинг ҳаётида у-ёки бу даражадаги мураккаб вазиятлар содир бўлади. Муҳими синмаслик ва ҳаётни давом эттириш. Ўйлаймизки, юқоридаги маслаҳатлар ёрдамида ўзингизда куч топиб, тўғри йўлдан борасиз.

Яндекс.Метрика