У нас есть только
оригинальные песни

Актриса Гулчеҳра Эшонқулова фарзандли бўлди

calendar 17.07.2016
2113

Аввалроқ, актриса Гулчеҳра Эшонқулованинг фарзанд кутаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 16 июль куни актриса ўғил фарзандли бўлган. Бу хабарни Эшонқулованинг укаси тасдиқлади. Айни дамда турмуш ўртоғи Шароф Шаропов билан Истанбул шаҳридаги университетлардан бирида таҳсил олиб, ўша ерда истиқомат қилаётган Гулчеҳранинг аҳволи яхши. Фарзанд ҳам соғлом.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча актриса 35 ёшни қаршилаган эди.

Маълумот учун, Шароф Шаропов ва Гулчеҳра Эшонқулова 2015 йилнинг 30 май санасида турмуш қуришган. Гулчеҳра турмуш ўртоғидан 13 ёш катта. Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Гулчеҳра Эшонқуловани оналик бахтига муяссар бўлгани билан муборакбод этиб, унга ва фарзандига мустаҳкам соғлик тилаймиз.

Яндекс.Метрика