У нас есть только
оригинальные песни

Шаҳзода Муҳаммедова кимга турмушга чиқаётганини айтди

calendar 27.07.2016
3274

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ва ёш актёр Азамат Аҳроров ўртасидаги муносабатлар бир неча ойлардан буён муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётган эди. Аввалроқ,  Муҳаммедова Аҳроров билан муносабатларини яшириб, шунчаки, у суратга олаётган фильмда бош ролни ижро этаётганини, ораларида ҳеч нарса йўқлигини айтган эди. Кўп ўтмай, Азамат Аҳроров Шаҳзода Муҳаммедованинг қўлини сўрагани, совға-саломлар билан унга турмуш қуриш таклифини бергани маълум бўлди. Бироқ актриса таҳририятимизга бу таклифни ҳали ўйлаб кўрмагани, турмуш қуришини ўзи эмас, балки оила аъзолари ҳал қилишини айтганди.
 
Мана, бир неча кундирки, Шаҳзода Муҳаммедова ҳам, Азамат Аҳроров ҳам биргаликда тушган суратларини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига жойлашштириб, изоҳ ўрнида “юракча” қолдиришмоқда. Интернет орқали уларни кузатиб борадиган мухлислар эса икки ёш бир-бирига жуда мослигини айтишмоқда. Муносабатларга ойдинлик киритиш мақсадида актриса Шаҳзода Муҳаммедова билан боғландик.
 
“Азамат Аҳроров совчи қўйгани ҳақида аввал ҳам айтгандим. Кейин қўлимни сўради, мен эса рози бўлдим”, дейди Муҳаммедова.
 
Актрисанинг маълум қилишича, тўй куни ҳозирча аниқ эмас. “Катталар ўзаро келишиб олишгач, тўйимиз қачон бўлишини маълум қиламиз”, дейди актриса.
 
Маълумот ўрнида, Азамат Аҳроров ўзини режиссёрликда ҳам синаб кўрмоқда. Асли бухоролик бўлган Аҳроров анча йиллардан буён Тошкентда истиқомат қилади.

Яндекс.Метрика