У нас есть только
оригинальные песни

Александр Гейнрих: «Филиппинга урмаган голларимизни Баҳрайнга урамиз, деб умид қиламан»

calendar 25.03.2016
1456

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих Филиппинга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Кўп гол уриб, мухлисларга қувонч улашмоқчи эдик, аммо ушбу мақсадимиз амалга ошмади.

Қандайдир тушунарсиз сабаблар туфайли тўп Филиппин дарвозасига киришни истамади. Баъзида бундай ўйинлар рўй бериб туради.

Яхшиямки, гол урдик ва 3 очкони қўлга киритдик. Натижада гуруҳ пешқадамлигини қўлга олдик. Голли узатма? Бунга аҳамиятга қаратишни истамасдим. Энг муҳими — ғалаба.

Энди олдимизда Баҳрайнга қарши ўйин кутиб турибди. Умид қиламан, бугун ура олмаган голларимизни кейинги ўйинларда урамиз. Ҳа, баҳрайнликлар билан ўйин осон бўлмайди. Аммо биз майдонга катта иштиёқ билан тушамиз», – дейди Гейнрих.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Жаҳон чемпионати—2018 ва Осиё Кубоги—2019 қўшма саралаш турнирида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Филиппинга қарши учрашувда ғалаба қозониб, Н гуруҳида пешқадамликни қўлга олди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Баҳрайн Яманга қарши ўйинда йирик ҳисобда зафар қучди - 3:0.

29 март, сешанба куни гуруҳнинг бешинчи вакили КХДР Манилада Филиппин меҳмони бўлади. Тошкент шаҳрида эса Ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади.

Яндекс.Метрика