У нас есть только
оригинальные песни

Алишер Файз ҳам Канизадан ўрнак олиб, концертида тўй қилмоқчи?!

calendar 06.05.2016
1649

Аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз 17-22 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Севги ҳикмати” номли янги концерт дастурини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 5 май куни хонанда Instagram’даги саҳифасига концертга тайёргарлик жараёнида тушган суратини жойлаб, қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди.
 
“Концерт – тўйдек гап. Тўйга келган меҳмонларга энг сара маҳсулотлар билан тўлган дастурхон ёзасиз. Шу сабаб мен ҳам “тўй”имда бир йиллик соғинчимга йўғрилган энг сара ижод намуналаримни тақдим этаман”.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файзнинг юқоридаги фикрларини ўқиб, у ҳам “Ниҳол” мукофоти совриндори Канизадан ўрнак олди чоғи, тўй қилиш тараддудига тушиб қолибди, деган ўй хаёлимиздан ўтди.
 
Хонандалар ҳадеб концертларнинг шоу қисмига эътибор қаратиб, тўй қилавермасдан жонли ижрода куйлашса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу гап май ойида фонограммада концерт бераётган Алишер Файзга ҳам тегишли. Балки хонанда устози Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков каби айрим қўшиқларни жонли куйлар. 

Яндекс.Метрика